close
close
  • Eltuz©2016
Cатира
19 декабр 2025

Вақт машинаси: 19 декабр – Тошкентда коррупцияни ифодаловчи қўл ҳайкали ўрнатилди

close

2023 йил 19 декабр куни Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи қўл кўринишидаги инсталяция монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди.

«Кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ушбу ўн икки метрлик композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан мутлақ тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади» дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, маросимдан бир неча кун аввал Қатар амири 2016 йили ўзи таъсис этган Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро мукофот билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тақдирлаган эди.

Тошкентда ўрнатилган монумент эса оригинал асар бўлмай балки Қатар амири таъсис этган мукофот – «очиқ кафт»нинг айни катталаштирилган нусхасидир.

Айни мукофот таъсис этилган 2016 йили Элсевар тахаллуси билан Элтуз нашри учун карикатуралар чизиб берган рассом Музаффар Музаффар (Туробов) Ўзбекистондаги коррупцияни чўзилган ҳар тарафдан чўзилган очиқ кафтлар тарзида акс эттирган эди.

Тағин ўқинг
8 июл 2022
Зебра деган ҳайвон бор. Эшшакнинг бир тури. Гўшти ҳалол бўлгани учун сўйиб еса бўлади. Зебранинг усти оқ қора йўл ...
25 сентябр 2017
Мирзиёевнинг талабалар, ўқитувчилар ва медикларни пахта далаларидан қайтариш қарори, таъкидлаш жоиз, Жаҳон банки президенти босими остида амалга ошди. Бироқ ...
18 октябр 2022
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери билан билан қилинган суҳбат 2018 йил ёзилиб, баъзи сабабларга кўра эълон қилинмаган эди. Элтуз ...
1 сентябр 2016
Миясига қон қуюлгани айтилган Ислом Каримовнинг туғилган уйидан 100 метр наридаги Чорраха масжиди бўладиган муҳим тадбир – дафн маросими ...
Блоглар
19 декабр 2025
Кўпчилик «нацизм» ва «фашизм» тушунчаларини адаштиради. Аслида эса — Гитлер нацист бўлган, Муссолини эса «фашист». ...
16 декабр 2025
Тиббиёт ёмон бўлса ашинча чет эллик келиб Ўзбекистонда даволанармиди? Йил давомида 80 мингга яқин чет ...
15 декабр 2025
Урганчдаги ТВ АЛС шаҳар марказиидаги «Матбуот уйи»да жойлашганди. Бир куни ишга келсам, бинони минглаб одам ...