7 январь – Галилей Беруний назариясини исботловчи кашфиётни амалга оширди
Галилео Галилейнинг 1610 йил 7 январдаги кашфиёти инсониятнинг коинот ҳақидаги тасаввурларини остин-устун қилиб юборган. Бу воқеа нафақат астрономия, балки фалсафа ва диний қарашлар учун ҳам кескин бурилиш нуқтаси бўлди.
Гарчи Галилей кашфиётидан олти аср аввал хоразмлик Абу Райҳон Беруний коинот жисмлари гелиоцентрик тизимга асосланиши, яъни ернинг қуёш атрофида айлашини ва бошқа сайёраларнинг атрофида ўз йўлдошлари бўлиши мумкинлигини кашф қилган бўлсада, ундан кейинги олимлар Беруний гипотезаларига қарши назарияларни илгари суриб келишган ва улар эскича шаклда барча самовий жисмлар ер атрофида айланади дея ҳисоблашган.
20 каррали телескоп ва Беруний назарияси исботи
Галилей ўзи ясаган 20 карра катталаштирадиган телескопи орқали Юпитерни кузатганда, сайёра яқинида учта (кейинроқ тўртинчи) кичик «юлдуз»ни кўриб қолади. Бир неча кунлик кузатувлардан сўнг, у бу юлдузлар аслида Юпитер атрофида айланаётган йўлдошлар эканини англайди.
Ўша пайтда Птолемей назариясига кўра, коинотдаги барча жисмлар фақат Ер атрофида айланиши керак эди. Галилей эса ҳамма нарса ҳам Ер атрофида айланмаслигини исботлади.
Бу кашфиёт Коперникнинг «Ер ва бошқа сайёралар Қуёш атрофида айланади» деган назарияси учун кучли далил бўлди. Бу кашфиёт самовий жисмларнинг ҳаракат қонуниятларини математик ҳисоблаш имконини берди.
Абу Райҳон Берунийнинг «Қонуний Масъудий» асари нима ҳақда эди?
Галилейдан қарийб 600 йил аввал яшаган буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний гелиоцентрик тизим (Қуёшнинг марказдалиги) ва коинот тузилиши ҳақида энг илғор фикрларни илгари сурган. Унинг қарашлари Галилей ва Коперник асосий маълумотларни унинг асаридан олган ва бу улар учун маънавий-илмий замин вазифасини ўтаган десак муболаға бўлмайди.
Беруний ўзининг «Қонуни Маъсудий» асарида Ернинг ҳаракати ҳақидаги гипотезаларни чуқур таҳлил қилади. Гарчи у давр тақозоси билан (физика қонунлари ҳали тўлиқ кашф этилмагани сабабли) геоцентризм расман рад этилмаган бўлса-да, математик жиҳатдан Ернинг Қуёш атрофида айланишини ва бу ҳисоб-китобларда ҳеч қандай хатолик келиб чиқмаслигини Беруний исботлаган.
Беруний юлдузларнинг жуда узоқдалигини ва улар ҳам Қуёш каби иссиқлик тарқатувчи жисмлар эканини тахмин қилган. У Галилейдан аввалроқ «агар Ер ҳаракатланса, нега биз буни сезмаймиз?» деган саволга инерция қонунларига яқин жавоблар излаган.
Беруний астрономияни фақат фалсафадан ажратиб, уни аниқ кузатувлар ва математик ўлчовлар асосига қурган. Унинг Ер радиусини ўлчашдаги аниқлиги (6333 км га яқин, замонавий ўлчовлардан фарқи жуда кам) коинот миқёсини тўғри англаш учун асос бўлган.
Беруний Ҳиндистон сафари давомида Ой ва юлдузлар ҳаракатини ўрганиб, ернинг тортишиш кучи (гравитация) ҳақида дастлабки фикрларни айтган. У самовий жисмлар бир-бирига боғлиқ ҳолда ҳаракат қилишини тушунган, бу эса кейинчалик Галилейга Юпитер тизимини тушунишга ёрдам берган «механик коинот» ғоясининг бошланиши эди.
Хулоса қилиб айтганда Беруний назарий ва математик асосни тайёрлаб берган бўлса, Галилей телескоп ёрдамида бу ғояларнинг амалий исботини (Юпитер йўлдошларини) кўрсатиб берди.
