ТИББИЁТ ТАЛАБАЛАРИ РОССИЯ-УКРАИНА УРУШ ФРОНТИДА
«Эски ТошМИ» Тошкент Давлат Тиббиёт Университетида талабаларни мажбурий равишда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига – ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудга ўқишга юборишаяпти. Бу ҳақида Элтузга университет талабалари мурожаат йўллади.
Айнан Нижний Новгородда куни кеча БПЛА ҳужумидан кейин бир киши ҳалок бўлгани, икки киши яралангани билдирилди.
Талабаларнинг таъкидлашича, аввалги ректор ўқишни Қозоғистонга кўчиришни ваъда қилган эди, аммо янги ректор Баймурадов бу қарорни амалга оширишдан бош тормоқда.
«Талабалар олдига шарт қўйилди: ёки Россияга кетасиз, ёки ўқишингиз бекор қилинади. Бу ҳақда фақат яқинда маълум қилинди — чунки хусусий тиббиёт университетлари кўчирма талабаларни қабул қилишни тўхтатгани сабабли, талабалар альтернативасиз қолишди» – дейилади мурожаатда.
Ўзбекистон ватандошлари бўлган бу талабаларни уруш бўлаётган ҳудудга юбориш кимдан чиққан инноватив ғоя? Элтуз Университет раҳбариятидан бу хусусда изоҳ кутади. Каналга обуна бўлинг. Лайк қолдиринг. Видео юзасидан изоҳ ёзинг.