close
close
Асосий мавзулар
13 август 2025

ЯНДЕКС ВА СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ БИРЛАШИБ ҲАЙДОВЧИЛАРНИ АЛДАЯПТИМИ?

close

Яндекс Доставка хизматида ишлайдиган ҳайдовчи Кудратхон Шухратхонович Элтузга мурожаат йўллаб, Яндекс ва Солиқ қўмитаси ўртасидаги шубҳали ҳамкорлик ҳақида маълум қилди.

Ҳайдовчининг таъкидлашича, у ва унга ўхшаган кўплаб ҳайдовчилар Яндекс платформасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб ишлашади. Бу ҳолатда улар қонуний 18,5% солиқ тўлайди. 

Аммо Яндекс Доставка иловасида ҳар 3-4 кунда мажбурий face-текширув жорий қилинган.

«Faceтекширувдан ўтганимиздан кейин 2–3 кун ўтиб, Солиқ қўмитаси платформаси орқали ўзини ўзи банд қилган мақомимиз бекор қилинади. Шунинг оқибатида 18,5% ўрнига 32–33% миқдорида солиқ ундирилади. Бу ҳақида огоҳлартириш ҳам берилмайди», — дейди ҳайдовчи.

Кудратхон Шухратхоновичнинг сўзларига кўра, ўзини ўзи банд қилганлик мақомнинг бекор қилиниши натижасида нафақат асосий солиқ миқдори ошади, балки ҳар бир мижоздан қўшимча 12% даромад солиғи ҳам олинади.

«Бу Яндекс ва Солиқ қўмитасининг ноқонуний ҳаракатлари, улар тил бириктириб ҳар томонлама ҳайдовчиларни шилишяпти. Чунки Яндекс face текширувидан ўтсак, мақомимиз ўзгариб, солиқ ошиши ҳақида хабар бермайди, бу борасида айёрларча сукут сақлайди. Мақсад — ими-жимида ортиқча солиқ ундириш», — деб ҳисоблайди у.

Ҳайдовчи бу ҳолатни ўз вақтида аниқлаб, Яндекс компаниясига эътироз билдирган. Яндекс эса айбни Солиқ қўмитасига ағдарди.

«Қўлимда бу схемани исботловчи барча далиллар бор. Агар бу Яндекс ва Солиқ қўмитасининг бу тузоғини кенг жамоатчиликка ошкор қилсак, бутун республика бўйича минглаб таксистлар ҳақ-ҳуқуқини талаб қила бошлайди», — дейди мурожаатчи

Ўзини ўзи банд қилган киракашни атайин ҳар томонлама «талаш» фикри кимдан чиқди, жаноб Қутбиевданми ёки Яндекс Ўзбекистон раҳбари Иззат Шукуровданми?

Тағин ўқинг
12 июл 2025
Тошкент вилояти уй-жой инспекцияси раҳбари Дилмурод Режаматов ва бўлим бошлиғи Дониёр Аҳмедов БСК (бошқарув сервис компаниялари)дан ўлпон пули талаб ...
28 ноябр 2016
Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг телеграммасида “Пластик картани тўлов учун қабул қилишдан бош тортган” ва “Пластик карта орқали ҳисоб-китоб ...
31 январ 2017
«XXI аср» газетаси (26.01) Ўзбекистон либерал демократик партияси сиёсий кенгаши ижроқўми ва парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши ҳақида мақола ...
28 ноябр 2019
Туркияда яшаётган Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни «Настояшее время-Азия» ТВ дастури учун берган интервьюсида ...
Блоглар
7 август 2025
Одамларда санъат ҳақида умумий тасаввур бўлиши учун. Нега асар музейда туради? Музей эскпонатинии нега давлат ...
5 август 2025
Сунъий интеллект инсонлар ҳаётига борган сари чуқур кириб келмоқда. Сунъий ақлнинг гуманитар фанлар, сиёсатшунослик, хусусан ...
14 июл 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим ...