ҚЎҚОНДА 23 ЯШАР ЙИГИТ ҚАЛБАКИ ПУЛ САВДОСИ ЧОҒИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
9 август куни Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2003 йилда туғилган маҳаллий йигит қалбаки пул муомаласи билан шуғулланаётган пайтида қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, у 50 миллион сўмлик қалбаки купюрани «шартли ҳаридор»га ҳақиқий 8 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Шу заҳотиёқ ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир давомида унинг уйи ҳам кўздан кечирилиб, 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 миллион сўм ҳамда 100 АҚШ долларлик 120 минг доллар миқдоридаги қалбаки купюралар топилди ва мусодара қилинди. Йигитнинг ёлғиз жиноятга қўл урмагани, бу ишнинг ортида ўнлаб киши борлиги гумон қилинмоқда.
Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, қалбаки пулларни унга етказиб берган шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.