close
close
Асосий мавзулар
30 декабр 2019

31 декабрь – Абдулла Қодирий ҳибсга олинган кун

close

Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий НКВД томонидан “халқ душмани” дея айбланиб, 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинган эди.

«Менга қўйилган айбларни бошдан-оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман…», деган эди у суддаги нутқида.

Абдулла Қодирий 1938 йилнинг 4 октябрида Тошкентда отилди.

Абдулла Қодирий 1894 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Дастлабки таълимни мусулмон мактабида олган. 1908 йили рус-тузем мактабида, 1916 йили Абулқосим мадрасасида, 1925 йили Москва Олий адабиёт курсида ўқиган.

1923 йили “Муштум” сатирик журнали асосчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган. Адибнинг илк асарлари 1914 йилдан бошлаб ёзган «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз», «Улоқда» ҳикояларидир.

Шунингдек, у сатира йўналишидаги «Калвак Махсум хотиралари», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» каби туркум ҳикоялар муаллифи бўлган.

«Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» каби машҳур асарлари билан эса Абдулла Қодирий ўзбек романчилигига асос солган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 июн 2017
Шу ойда Турк давлат банки Ziraat bankasi Тошкентда ўз филиалини очиши кутилмоқда. Бу ҳақда 20 июн куни Ўзбекистон Бош ...
23 ноябр 2017
1 ноябрдан бошлаб пойтахт бозорларида аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур бўлган айрим турдаги маҳсулотларнинг энг юқори нархлари ўрнатилди. Тошкент ...
28 июн 2016
Тошкентлик Мухиддинов Самад Муродович ва Наманган шаҳридан 22 яшар Аброржон Устабоев Аюбхон ўғли Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган ...
9 октябр 2015
Журналистларнинг Ўзбекистондаги кўп жиддий ўзгаришларни тушунишлари қийин бўлиб қолди. Айниқса, “бирор фикрингни билдиришдан олдин раҳбарият олдига чиқиб руҳсат” олиш ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...