close
close
Асосий мавзулар
31 декабр 2025

Ҳокимлар «рокировкаси»: Сабаблар, оқибатлар ва ҳорижий тажриба

close

2025 йил давомида ҳам Ўзбекистон маҳаллий бошқарув раҳбарлари — ҳокимлар — тез-тез алмаштирилганини кузатдик. 

Бу тенденция айниқса охирги йилларда сезиларли бўлиб, афсуски, ислоҳотларга жиддий тўсқинлик қилмоқда. 

Аввало, нега ҳокимлар тез алмашади? Ҳоким кетса нима бўлади? Биринчидан, раҳбар маҳаллий шароит ва жамоага тўлиқ мослашиб улгурмасдан яна янги лавозимга тайинланади ёки лавозимдан четлатилади. Бунда бошқарув узлуксизлиги йўқолади, барқарор ривожланиш стратегияси бўйича ҳаракатлар издан чиқади. 

Аввалги ҳокимлар берган ваъдалар бажарилмасдан қолиб кетаверади. Натижада халқ ҳам, инвесторлар ҳам ҳудуд келажагига ишонмай қўяди. 

Айрим раҳбарлар кетар жафосида лавозимни ўз манфаатлари йўлида очиқча суистеъмол қила бошлаяпти. Ҳар қандай тизимда айбдорлар бўлиши табиий, бироқ Ўзбекистонда ҳокимларининг тахминан 30 фоизи мансабни суистеъмол қилиш айби билан ишдан кетади, қолганлари эса номига айбсиз бўлсалар ҳам, аниқ бир сабаби айтилмасдан ишдан бўшатилади. Бу ҳолат кадрлар сиёсатининг шаффоф эмаслигидан далолат беради.

Қолаверса, туман ва шаҳар ҳокимларнинг сояси юпқа. Кимдир (блогер, ижтимоий фаоллар) қаттиқ танқид қилиб қўйса ҳокимдан изоҳ ҳам сўрамасдан ишдан олиб ташланади. 

Маҳаллий бошқарувга марказий бошқарувнинг таъсири жуда катта. Президент ёки юқори тузилмалар томонидан олдиндан белгмланмаган топшириқлар битта туманнинг йиллик режасини ўзгартириб юборади, қолаверса, йиллик бюджет тақсимотида бундай топшириқлар кўзда тутилмайди.

Бюджетсиз ҳоким халқни рози қилолмайди, халқни рози қилиш эвазига тепани норози қилиб бўлмайди.  Қуйи тизимдаги ҳоким хоҳласа ҳам ўзи бирор бир ўзгаришга қўл уролмайди. Бирор катта қурилиш бошлаган ҳокимга юқоридан «давай, буз» деган топшириқ келса, иложсиз бузиб ташлайди. 

Ҳокимлар тез-тез алмашиши жиддий ижтимоий-иқтисодий  оқибатларни юзага келтиради. Биринчи навбатда, узоқ муддатли режалаштириш ва режаларни изчил амалга ошириш тартиби йўқолади. Режали иш бўлмаган жойда ўсиш, ривожланиш тўхтайди. Бу ҳолат кадрларни реал муаммоларни ҳал қилишга эмас, балки тез орада юзаки иш билан ўзини кўрсатишга ундайди. Ҳудуддаги ҳақиқий муаммолар эса ҳал этилмай қолаверади. 

Хориждаги демократик самарали бошқарув тизимларида узоқ муддатли раҳбарлик самарадор ҳисобланади. Масалан, кўпгина ривожланган мамлакатларда маҳаллий раҳбарларнинг лавозим муддати белгилаб қўйилган (масалан, АҚШда шаҳарлар мэрлари ва кенгаш раҳбарлари одатда бир неча йиллик мажбурият билан ишлашади), бу уларга узоқ муддатли инвестициялар, ислоҳотлар ва стратегик режаларни амалга ошириш имконни беради. Шу аснода маҳаллий иқтисодиёт ривожланади, хизматлар сифати ошади ва жамоатчилик ишончи ортади. Бундан ташқари, аниқ мезонлар асосида тайинлаш ва ишдан кетиш тажрибаси ҳам яхши йўлга қўйилган. 

Ўзбекистонда эса қисқа муддатда лавозимини бошқага топшириши аниқ бўлган ҳокимлар ишлашга, бирор бир янгилик қилишга ҳам қўрқиб яшашади. Акси бўлса ҳам яъни янги ҳокимлар тушунмаган, мослашмаган муҳитда янги режаларни жорий қилишга куч сарфлашади, натижа яна самарасиз бўлади, асосий вазифалар яна четга сурилиб қолаверади. 

Ўзбекистонда ҳоким ваколат ва мажбуриятлари тизимини такомиллаштириш, жойларда ўзгаришлар самарадор бўлиши учун мукаммал кадрлар сиёсатини йўлга қўйиш вақти кеча келганди. Ишдан четлатиш мезонлари, раҳбарлар учун аниқ вазифалар ва натижа кўрсаткичлари тизими жорий этилиши керак. Узоқ муддатли бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш зарур. Шу билан бирга, раҳбарлар учун кучли жамоатчилик назорати, очиқлик ва ҳисобдорлик механизмлари жорий этилиши шарт.

Тағин ўқинг
21 апрел 2016
«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди. ...
26 ноябр 2024
Бирлашган Aраб Амирликлари расмийлари душанба куни бу мамлакатда яҳудий раввинини ўлдиришда гумон қилинган уч нафар шахсни аниқлади. Айтилишича, улар Ўзбекистондан ...
6 октябр 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Эшик такиллади. “Нега бунча қаттиқ уришади”, деб ўйлади Гулнор ва эшикни очди. Остонада Корлиғашев турарди. Сочлари ...
26 феврал 2016
Эртага шанба, кимлардир дам олади. Лекин одамлар соғлиғи учун жавобгар Ўзбекистон тиббиёт тизимининг аксарият ходимлари бундан мустасно. Улар том ...
Блоглар
29 декабр 2025
Муқаддам бутун иттифоқ киночилари учун институт бўлган, ҳозирда Россия санъатини намоён қилиши кўзда тутилган олийгоҳ ...
28 декабр 2025
Попкорнларни олиб Шохрух хонни эшитамиз. Мавзу иштонсиз хотинларни вазирлик қаттиқ назорат қилсинми ëки юмшоқми деган ...
27 декабр 2025
Ўзбекистонда Ёзувчилар уюшмаси кўп йиллар давомида адабий ҳаётни ташкил этувчи асосий институт сифатида фаолият юритиб ...