close
close
Асосий мавзулар
18 июн 2025

Uzbek Forum Сўз эркинлигига oид хисоботини эълон қилди

close

Бугун “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти “Қора булут: Мирзиёев Ўзбекистонида сўз эркинлигига жой йўқ” номли ҳисоботни эълон қилди.

Президент Мирзиёев 2016 йилда ҳокимиятга келганидан сўнг ОАВ соҳасида маълум даражада эркинлик кузатилган бўлса-да, сўнгги йилларда цензурасиз медиа, танқидий журналистика ва онлайн фаоллик учун мавжуд майдон кескин қисқартирилди. Интернет ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, контент яратувчилар ва блогерларга нисбатан жиноий жавобгарлик ва асоссиз қамоқ жазолари қўлланилмоқда.

Ҳисоботда 2022 йилдан 2025 йил бошигача бўлган даврда 21 нафар журналист, блогер ва интернет фойдаланувчиларига нисбатан қўзғатилган маъмурий ва жиноий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилган. Улар орасида “Президентни оммавий ахборот воситаларида ёки интернет оммавий тармоқларида ҳақорат қилиш ёки туҳмат қилиш” моддаси бўйича айбловлар ҳам мавжуд бўлиб, бу жиноят озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Бу турдаги жиноий таъқиблар Ўзбекистоннинг халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини бузиб, ушбу кенг маънодаги қонун блоглар, ижтимоий тармоқдаги постлар, суратлар, матнли хабарлар, видеолар ва ҳатто шахсий чатларда юборилган аудиоёзувларга ҳам татбиқ этилмоқда. Қонуннинг ноаниқлиги боис президентни ҳақорат қилиш билан уни танқид қилиш ўртасидаги фарқ деярли йўққа чиқмоқда. Натижада, интернетда жойлаштирилган деярли ҳар қандай баёнот ниятидан қатъи назар ҳақорат ёки ҳурматсизлик деб баҳоланиши мумкин.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқдаги эркинликлар учун хавфли муҳит яратди ва журналистлар, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қўрқув муҳитини юзага келтирди.

Берлин, 2025 йил 18 июн

Тағин ўқинг
24 март 2017
24 март куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Тошкент шаҳар руҳий шифохонасидан озод этилди. У мажбурий даволанишда 23 кун ...
21 май 2024
Вертолети онтарилиб ўлган Эрон президенти минглаб одамларни қатл қилган шарафсиз бир жаллод эди. Ит ўлимида ўлди десак ҳаққимиз кетади. ...
14 июн 2023
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 14 июнь куни соат 9:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Астробод” кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб ...
31 январ 2018
Ўзбек мухолифати лидери, “Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда МХХ раисининг лавозимидан кетишини “Ўзбек халқи ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...