ЧИМБОЙДАГИ БОҒЧАДА МАХСУЛОТЛАР ЯШИРИЛГАНИ ФОШ ЭТИЛДИ
2025 йил 23 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманининг 22-сонли болалар боғчасидаги аудит текшируви пайтида озиқ-овқат маҳсулотлари подвалда яширинча сақланаётгани аниқланди. Яшириб қўйилган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги аудитори ертўладан топган.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 1 августга қадар Чимбой туманида аудит ишларини олиб бораётган мулозим 22-сонли боғча подвалида мол гўшти, товуқ гўшти, творог, кефир, картошка ва пиёз каби маҳсулотлар ноқонуний равишда сақланаётганини аниқлаган.
Айни вақтда ушбу маҳсулотлар боғча мудираси Қаипова Бахитгүл томонидан ҳар куни уйига ташилиши ва боғча болаларига берилмаслигини боғча ходими Элтузга сўзлаб берди.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Мактабгача таълим муассасалари фаолиятига оид меъёрларга зид ҳисобланади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан расмий чоралар кўрилиши ва тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.