close
close
Асосий мавзулар
31 июл 2025

«Тўпаланг» ортида кимлар турибди? Миллиардлик схема

close

Бир миллион 700 минг аҳолига сув дея баҳонада олинган миллиардлар қаерга «оқяпти»? — 

Сурхондарёда «Тўпаланг» лойиҳаси ортида кимлар турибди?

Давлат лойиҳасими ёки молиявий монополия схемаси?

Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган 138 миллион долларлик йирик сув лойиҳаси расман 1 миллион 700 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни мақсад қилган. Лойиҳа асосида “Тўпаланг” сув омборидан Сариосиё туманидан бошлаб Термиз шаҳригача магистрал қувур тортилади. Лойиҳа тендери 2022 йил 3 февралда “Topalang HPD Holding” МЧЖга берилган.

Буюртмачи — “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига қарашли инжиниринг компаниясининг Сурхондарё ҳудудий бошқармаси. Қувурлар умумий 361 километр масофани ташкил этади. Лойиҳа доирасида сув тозалаш, тарқатиш ва босимни сўндириш инфратузилмалари қурилиши белгиланган. Таркибида техник ва муҳандислик ечимлари ҳам мавжуд бўлиб, аҳолини тоза сув билан таъминлаш масаласида катта ижтимоий аҳамиятга эгалиги айтилган.

Бироқ таҳлиллар ва маҳаллий манбаларга асосланган ҳисоботлар бу лойиҳа ортида йирик коррупцион схема ётаётганини кўрсатмоқда. Лойиҳа ҳажми ва маблағлари катталиги уни манфаатдор доиралар учун анча жозибали “ютуқ нуқтаси”га айлантирган.

Коррупция схемаси: «Topalang HPD Holding» — ўзини ўзидан харид қилади

Маълумотларга кўра, “Topalang HPD Holding” МЧЖ ишчилари ўз номларига шахсий фирмалар очган. Улар Тошкентда жойлашган Галперин номидаги труба заводидан 1 ярим метр диаметрдаги қувурларни сотиб олиб, уларни шахсий шаландаларда, яъни тиркамали юк машиналарида ташишни ташкил қилмоқда.

Реал бозорда ҳар бир рейс 5–6 миллион сўмга тушади. Аммо шартномада бу рейслар 9,5 миллион сўм деб кўрсатилган. Шартномалар “Mister Logistic” МЧЖ билан тузилган бўлиб, у “Topalang HPD Holding” МЧЖда экспедитор вазифасида ишловчи Хидоятов Камронга тегишли. Шу тариқа, иш берувчи ўзининг ходимига қарашли фирма билан шартнома тузиб, давлат маблағларини ювиш схемасини йўлга қўйган.

Бу схема аслида содда, бироқ самарали: фирма ички ресурслари орқали ташқи компания сифатида кўрсатилиб, асосий маблағнинг бир қисми қайтиб “ичкаридаги” манфаатдор шахслар чўнтагини тўлдиради.

Молиявий фарқ — давлат маблағидан чўнтакка

Ойига 110 рейс қувурлар ташилса, 6 миллион сўмдан ҳисобланганида бу 660 миллион сўмни ташкил этади. Аммо шартномада бу рейслар учун 1 миллиард 45 миллион сўм деб кўрсатилган. Бу эса 385 миллион сўмлик фарқ деганидир.

Ушбу фарқдан:

125 миллион сўм солиқ сифатида тўланган,

100 миллион сўм “обнал” учун кетган (яъни нақдлаштириш харажати),

қолган 160 миллион сўм шахсий чўнтакка тушмоқда.

Бу бир ойдаги ҳолат холос. Агар бу жараён йилига давом этса, 12 ойда давлат маблағларидан камида 1 миллиард. 900 минг сўм ноқонуний равишда ўзлаштирилаётганини тахмин қилиш мумкин.

= Аҳоли сувсиз — фирмалар долларли

Денов туманида истиқомат қилувчи Зулайхо Мамараимова шундай дейди: “Сув шу кетганича келмайди. Таниш-билиш бўлмаса, қишлоқдаги муҳандислар ҳам қувурни тузатиб бермайди. Телевизорда катта лойиҳа дейишяпти, аммо биз сувни ҳали кўрмадик.”

Бундай гаплар нафақат Зулайхо опа, балки Қизириқ, Шеробод, Музработдаги юзлаб аҳоли вакиллари томонидан ҳам айтилмоқда. Халқ ичимлик сувига муҳтож, лекин молиявий схемаларга берилган лойиҳа натижаси ҳозирча қоғозда қолмоқда.

Қонунларнинг бузилиши ва тендер шаффофлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, ҳар қандай тендер очиқ ва рақобатли ўтказилиши лозим. Бироқ “Topalang HPD Holding” МЧЖ қандай йўллар билан тендер ютиб олгани, танловда бошқа иштирокчилар бўлган-бўлмагани, шартлар қанчалик шаффоф бўлгани — ҳамон ноаниқ.

Молия вазирлиги ва Антикоррупция агентлиги бу ҳолатларни текшириши керак. Ахир гап 138 миллион доллар ҳақида кетмоқда. Бу маблағ эвазига камида 200 та мактаб, 100 та шифохона ёки минглаб иш ўринлари яратилиши мумкин эди.

Жамоатчилик назорати ва ОАВ масъулияти

Бундай ҳолатлар фақат оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва фаоллар томонидан ёритилгандагина тўхтатилиши мумкин. Жамоатчилик эътибори ҳозир айнан ушбу лойиҳага қаратилиши лозим.

Давлат харидлари порталида тўлиқ шартномалар эълон қилиниши

Ҳақиқий юк ташиш харажатлари ва компания эгалари ҳақидаги маълумотлар ошкор қилиниши

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар лойиҳа бўйича текширув ўтказиши талаб қилинади.

Хулоса: «Сув таъминоти» ниқобидаги тизимли ювиш схемаси

Бир томонда ичимлик сувига муҳтож юртдошлар, иккинчи томонда миллиард сўмлик схемалар билан ишлаётган фирмалар. Бу лойиҳа атрофида очиқ ва шаффоф текширувлар ўтказилиши шарт.

Хусусан:

“Topalang HPD Holding” МЧЖ билан тузилган барча шартномалар қайта кўриб чиқилиши,

“Mister Logistic” ва у билан боғлиқ шахслар молиявий текширувдан ўтказилиши,

Тендер жараёни қайта таҳлил қилиниши,

Давлат маблағларининг харажатлари жамоатчиликка ошкора тақдим этилиши лозим.

Акс ҳолда, “1 миллион етти юз минг одамга ичимлик суви” ниқоби остидаги ушбу йирик лойиҳа — коррупция дарёсининг энг кенг оқимларидан бирига айланади. Ҳолбуки, халқ сув кутяпти. Аммо сув йўқ — унинг ўрнига ҳозирча кимларнингдир чўнтагига фақат пуллар оқмоқда.

Тағин ўқинг
3 май 2018
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон парламенти тарихидаги илк ҳукумат соати ҳукумат аъзоларисиз ўтказилди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ...
26 октябр 2020
Кўраëтганингиз Афғонистон ëки Сомалидаги мактаб эмас. Бу 2020 йилнинг октябрь ойида ўзбек ўқувчилари таълим олаëтган мактаб.  Ижтимоий медианинг ўзбек ...
26 феврал 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Хоразм, Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Хоразмнинг ...
22 март 2016
«Ҳуқуқ» газетаси мана шу комбинат билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳақида мақола эълон қилди. Маълум бўлишича, ангренлик шахс комбинатнинг шахта ...
Блоглар
14 июл 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим ...
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...