close
close
Асосий мавзулар
28 август 2025

Жаҳон тиллари Университети тютерлари ротациядан норози

close

Янги ўқув йили бошланиш арафасида Жаҳон тиллари университетида яна анархия ва қонунсизлик авж олгани университет жамоаси орасида норозилик билдирилмоқда. Уларнинг Элтузга йўллаган шикоятига кўра ректор маслаҳатчиси Зикиров Одилжон Обиджонович март ойида лавозимга тайинланган куниданоқ университет тюторларини нишонга ола бошлаган.

Таътилдан олдин ректор буйруғи билан тюторлар ёппасига ишдан бўшатилди. Мажлисларда  авраб-алдаб тюторларни «бир йиллик шартнома»га ўтказиболишган эди. Ушбу ҳаракат Одилжон Зикиров тавсияси билан амалга оширилгани иддао қилинмоқда.

«Бир йиллик шартномага кўра тюторларнинг меҳнат ҳуқуқлари анча чекланган. Масалан, август ойида барча тюторлар мажбуран ўз ҳисобидан таътил олишди. Энди ректор ротация деган нағмани бошлади.

Тюторларнинг факултетлари ноқонуний ўзгартириб юборилди. Ким норози бўлса ректор маслаҳатчиси Одилжон Обиджоновичнинг қаҳрига учрайди.» дейди ўз исмини очиқлашни истамаган Университет ўқитувчиси.

Унинг сўзларига кўра Жаҳон тиллари кафедра мудири якуний имтиҳонлар пайти оммавий пора йиққани масаласи ҳали унутилгани йўқ. Раҳбарият эса яна янги янги финтлар чиқармоқда.

Ректор ўқув йили бошида университет тюторларининг факултетларини ўзгартириб «истамасанг, бўшаб кет» қабилида иш кўрмоқда. Бундай ротация энди ҳар йили амалга оширилиши кутилмоқда. 

Талабаларнинг, жамоанинг феъл-атворини билиш, талабалар билан куратор сифатида тил топишиш учун камида анча вақт талаб этилади. Тюторлар ҳар йили қўним билмас бўлиб факултет ўзгартираверса, талабалар билан танишувдан ортиб ҳақиқий иш қачон бошланади?

«Илҳом Тухтасинов шу даргоҳга келганидан бери ҳар ўқув йилини мана шундай тушкун кайфиятда бошлаймиз. Аввалги раҳбарият қуйи поғонадаги ходимларни қадрлар эди. Иш юкламалари қатъий белгиланган, ишда тартиб бор эди. Масалан, ҳозир ҳам бошқа давлат университетларида бундай қўнимсизлик, тюторлар ротацияси деган гаплар йўқ. Одилжон Зикиров эса ДХХда қўллайдиган одамларим бор деб тизимни истаганча ўзгартиряпти» –  дейди ишсиз ва жойи номаълумлигидан муаллақ қолган Университет жамоаси вакиллари.

Талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул ректор маслаҳатчиси қандай қилиб кадрлар масаласига аралашади? (Лавозим номининг ўзи бир состав поездга юк бўларкан ўзиям) Нима бўлганда ҳам маслаҳатчининг бундай ваколати йўқ.

Ҳеч қайси давлат университетида тюторлар ротацияси олиб борилмаяпти, шартномалар ўзгартирилмаган. Ректор Тухтасиновга тюторларни сарсон қилиш нима завқ ёки фойда беради? Ҳам йиллик ротация, ҳам меҳнат шартномасида ҳақ-ҳуқуқларнинг чекланиши жамоанинг ҳафсаласини пир қилди.

«Тютор ҳадеб алмашаверилишини билган талабалар на гапга киради, на топшириқларни бажаради. Фақат компьютерда камера кузатиб ўтирадиган ректор бу жиҳатларни қайданам билсин? Мана нечи ойлардан буён Одилжон Зикировнинг қош-қовоғига қараяпмиз. Унинг ўзи ректорнинг одами – Тухтасинов билан Самарқанд чет тиллари институтида бирга ишлаган. 

Одилжон Обиджонович Самарқанд чет тиллари университетида ҳам айни шундай узуууун номли лавозимни эгаллаган. Ўзи янги ректор барча муҳим лавозимларига  Самарқандлик улфатларини тайинлаб гуруҳбозликка йўл қўймоқда» дея ёзади ротациядан ҳафсаласи пир бўлган Университет тютори.

Унинг сўзларига кўра Жаҳон тиллари университетида алмаштириб бўлмайдиган кадр йўқ қабилида иш кўрилади – малакали ўқитувчи ходимлар аллақачон хусусий университетларни танлашмоқда. Бу кетишда университет таълимдаги позициясини хусусий секторга бой бериши муқаррар.

Элтуздан олий таълим ёшуллиси Қўнғиротбой тўрага савол: Илҳом Тўхтасинов ректорлик курсисига ўтирганига уч йил бўлди – ротация фурсати ҳалиям етмадими? Элтуз Ўзбекистон Олий таълимига оид муаммоларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
21 феврал 2020
Карамзин деган рус ëзувчидан «Россия амалдорлари нима қиляпти?» деб сўрашса, «Ўғирлаяпти», деганди. Мендан ўзбек амалдорлари нима қиляпти, деб сўрасангиз, “ўғирлаяпти ...
3 август 2024
Яшаш соатининг олтин капкири қимирлаб-қимирлаб бир хафта ўтди. Мана яна қаршингиздаман. Юзма-юз. Бетма-бет. Аччиқ ҳақиқатларни айтиш учун бугун ҳизматдаман. МС: Хўжик ...
18 ноябр 2015
Обид қорига суиқасд қилган Жуковский буйруқни Тошкентдан олгани ҳақидаги айблов хулосасини Швеция прокуратураси терговчиси Кристер Петерссон 17 ноябр куни ...
12 март 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўтган сонларда.) Холли, уйқудан уйғонаркан, ўзининг қаердалигини дафъатан эслай олмади. Боши қаттиқ оғрирди. Ўрнидан ...
Блоглар
17 август 2025
Ғарб етакчисининг Россия диктатори билан ҳар қандай учрашуви автоматик равишда уни дунё ҳамжамияти назарида «тенг ...
7 август 2025
Одамларда санъат ҳақида умумий тасаввур бўлиши учун. Нега асар музейда туради? Музей эскпонатинии нега давлат ...
5 август 2025
Сунъий интеллект инсонлар ҳаётига борган сари чуқур кириб келмоқда. Сунъий ақлнинг гуманитар фанлар, сиёсатшунослик, хусусан ...