Путин «унитазга тақиқ»ни тескари тарифлади
Эсингизда бўлса Украинага қарши урушнинг дастлабки фазасида ўрис морадёрлари томонидан ўмарилган украин унитазлари мемларга айланган эди. Россия фуқароларининг нормал хожатхоналари йўқлиги ва унитазларга муҳтожлиги бор гап. Ва унитазлар тақиқи эндиликда Европа Иттифоқи санкциясидан ўрин олди.
Бироқ Путин импортни экспорт билан адаштирди ва Европа Иттифоқи «Россия унитазларини тақиқлади» деди — аммо вазият аслида мутлақо тескари.
Эслатиб ўтамиз, кечаги нутқи давомида Путин Европа Иттифоқи Россия унитазларининг импортини бекорга тақиқлаганини айтди – гўёки, «улар бу унитазларга ҳали муҳтож бўлишади».
Аммо бир ноқулай вазият бор: аслида Европа Иттифоқи унитазларнинг импортини эмас, балки Россияга экспортини тақиқлади. Яъни, Европа эмас, балки россияликлар унитазсиз қолади.
Ҳечқиси йўқ, Россиядаги вилоятларда яшовчи аҳоли унитазларсиз ҳам қандайдир йўл билан кун кечиришмоқда-ку! Чидашади!
Рахматлик Рауф Парфи айтганидек россияликлар «унитозларидан айрилишди».
Оқ тувак, оппоқ тувак,
Оғзингга қопқоқ тувак!
