close
close
Cатира
21 декабр 2025

Фирибгарнинг аҳлоқи тузаладими?

close

Cтивен ака Спилбергнинг эски бир киносида ўспирин бош қаҳрамон бутун дунёни алдаб, ашинча саргузашт ва пулга эга бўлади.

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги апрс Усмонов Шоҳруҳбек шу кинони кўрганми, йўқми – номаълум. Лекин унинг жиноят саргузашти ўша сюжетни эслатади. 

1999 йилда туғилган Усмонов Шоҳруҳбек “Гениус счоол Термиз” ўқув марказининг иш юритувчиси. У бир қиз билан севишиб, заволлини алдаб Термиз прокуратураси ходими эканлигига ишонтирган. 

Қиз эса апрс йигитига Iphone 16 pro max телефонини олиб берган. Тўлов қарз эвазига, кредит қизнинг зиммасида. Йигит телефонни олиши билан ғойиб бўлган.

Навбатдаги жиноятлар ўқув марказида содир бўлди. Усмонов Шоҳруҳбек таниш-билишларига ўзини ўқув маркази директориман деб таништириб юрди. Шу кимсалардан бирига ўқув марказдаги интерактив электрон доскани 24 миллионга сотиб юборди. 

Кейин эса майдалашиб ўтираманми дея ўқув марказдаги қўлга илинадиган барча жиҳоз ва техникаларни кўтарасига бир мижозга сотиб юборди. Жами 10 дона кондиционер, 1 дона электрон доска, 1 та комютер ва 4 телевизор 97 миллион сўмга нархланган. 

Апрс шу орада ўқув маркази жойлашган бинони ўзиники деб, учинчи қаватга ижарачи мижоз топиб 7 миллон ижара пулини олишга ҳам улгурди.

Ангор туман суди ёш ва умидли жиноятчи Усмонов Шоҳруҳга 1 йил 4 ой 24 кун давомида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Тағин ўқинг
18 июл 2025
17 июл куни, соат 13:00 да Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев онлайн мажлис ўтказди.  Мажлис мавзуси ...
2 сентябр 2016
Президент ўлимидан бир ҳафта ўтиб ҳам унинг тириклиги, соғлиғига дуода бўлишга чақириқлар тингани йўқ. Айни аюханнослар фонида Ислом Каримовнинг ...
19 июл 2018
Ўзбекистоннинг «Севимли» телеканалида 15 июль кечки пайт кўриниб кетган секс саҳнаси ҳақидаги маломатлар ижтимоий тармоқда ҳали ҳам тингани йўқ. ...
29 апрел 2015
Безор бўлмадингизми, а?? Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан ...
Блоглар
22 декабр 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ...
19 декабр 2025
Кўпчилик «нацизм» ва «фашизм» тушунчаларини адаштиради. Аслида эса — Гитлер нацист бўлган, Муссолини эса «фашист». ...
16 декабр 2025
Тиббиёт ёмон бўлса ашинча чет эллик келиб Ўзбекистонда даволанармиди? Йил давомида 80 мингга яқин чет ...