Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси отиб ўлдирилди
Ўзбекистон чегарачилари икки нафар Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирди. Улар чегарани ноқонуний кесиб ўтаетганда ўлдирилган.
Ўзбекистон чегарачиларига кўра, уларни тўхтатишга уринилганда фуқаролар талабларга итоат этмаган ва шу сабабдан қурол қўлланилган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотига кўра, 25 август куни Чотқол тумани Айғир-Жал қишлоғида яшовчи икки киши йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот ин органларига мурожаат келиб тушган. Кейинчалик, 28 август куни икки давлат чегара вакиллари учрашуви чоғида Ўзбекистон томони 15 август куни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегаралари туташган ҳудудда икки номаълум шахс аниқланганини билдирди.
31 август куни марҳумларнинг қариндошлари Ўзбекистонга бориб, жасадларни таниб олди. Улар экспертиза учун Қирғизистонга топширилди.
Шунингдек, ўлдирилган шахсларга тегишли бўлган мол-мулк — учта от ва бир чодир ҳам қайтариб берилиши маълум қилинди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари 2 сентябрдан бошлаб ушбу ҳолат юзасидан қўшма тергов ишларини олиб боради.
Элтуз воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.