Самарқанд ИИБда “қўрқув тизими”
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида юз бераётган қонунбузарликлар ҳақида ммурожаатда айтилишича, генерал-майор Тоҳир Арипов вилоят ИИБга янги раҳбар этиб тайинланганидан сўнг тизим ичида қонун ва хизмат интизоми кескин издан чиққан.
Айрим ходимларга нисбатан асосларсиз “тезкор тадбирлар” ўтказилмоқда, хизмат текширувлари тайинланиб, навбатдан ташқари аттестация орқали ишдан бўшатиш ҳолатлари кўпайган.
ИИБнинг Ўз хавфсизлик хизмати қонуний топшириқларни бажаришдан бош тортган ёки ноқонуний талабларга рози бўлмаган ходимларга нисбатан босим ва таҳдидлар қўлланган ва , айрим ҳолларда “қаматаман”, “йўқотаман” каби таҳдидлар орқали ходимлар қўрқув остида ушлаб турилмоқда.
Ходимлар мурожаатида қонуний асосларсиз ишдан бўшатишлар оқибатида бутун оилаларни тирикчилик манбаидан маҳрум бўлаётгани қайд этилган. Уларнинг таъкидлашича, айрим раҳбарлар ўз ваколати доирасига кирмайдиган топшириқларни ҳам ходимларга мажбурий тарзда юкламоқда.
