close
close
Cатира
7 январ 2026

Ўзбекистоннинг бадавлат отарчилари нега мактаб қурмайди?

close

Тармоқда тарқалаётган узунқулоқ гапларга кўра, турк поп-мусиқасининг тирик афсонаси Таркан тахминан 22 миллион долларни ўзи туғилган жой  –  Сивасда 30 мингдан ортиқ бола учун замонавий мактаблар қурилишига хайрия қилиб юборибди. Хабар ростми ёки ёлғонми, ошириб-тоширилганми  – буниси мавҳум. Ҳар ҳолда ровийлар шундай мужда бермоқда. Аммо битта гап аниқ: Таркан катта маблағни таълимга беғараз йўналтирди. Айтилишича, бу маблағ 15 та янги мактаб, лабораториялар, кутубхоналар ва спорт залларини барпо этишга сарфланади.

“Марсдан тушганми, нима бало, бу артист?”, – дея ёзди ўзбек блогерларидан бири. Албатта, хабар миллионлаб ўзбеклар учун ақл бовар қилмас ҳолат. Хўш, биздаги ашинча артислар нимага мактаб қурмайди? Микрофон ушлаган бирор ўзбек отарчиси, таълим даргоҳига бориб ҳеч бўлмаганда мактаб туалетини таъмирлаб берганини кўрмадик. Балки қилгандир, риё бўлишидан чўчиб айтмагандир. Лекин тўй-марака талашадиган, дабдабада бир-бири билан беллашадиган, бир ош берса 70 маҳаллага мақтанадиган ўзбек отарчилари мактаб қуриб ёки миллионлаб пулларни таълимга шундоқ яширин бериб юбориши мумкин эмас. 

Масалан, Ўрта Осиё примадоннаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Фаластиндан олиб келинган фақирларга қўшшалаб уй берганини “ЗўрТВ”да жар солиб эълон қилди. Ана ўшанда, бу сахийликни зангори экран орқали кўрган юзлаб уйсиз ўзбеклар ”бизда уйсиз камми..?” , дея ютиниб, кўзига ёш олди. 

Ёки “Ўрта Осиё поп-диваси” дегич номни ўзига ёпиштириб олган Озода йиллар олдин Сардоба фожиаси жабрдийдаларига қўшшалаб уй берганини ўша вақтда  тармоқларда овоза қилганди. Айтиб-айтиб, овоза билан уй эҳсон қилган отарчилар мактаб қурадию, биров билмай қоладими? 

Бу каби мантиқсиз эҳсон улашадиган мақтанчоқ отарчиларни узун рўйхат қилсак, воҳадан водий  перевалигача бориши тайин. Ҳожи она Юлдуз Усмонова Фаластиндан келган фақирларга уй берди. Ўзбекистонда уйсиз қашшоқлар йўқ эдими? 

Воҳа томонга ўтинг – уй оламан деб бола-бақраси билан ижарама-ижара сарсон юрган хотинлар бисёр. Озода ва Юлдуз “тройной” ҳожи онанинг намойишкорона эҳсонини бир жиҳат бирлаштиради. Иккисида ҳам самимият йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам отарчилар ўзига очко ишлади: олқиш олди, ҳукумат кўзига яхши кўринди.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
27 сентябр 2025
Ўзбекистон Замонавий санъат музейи сизни “Hello Uzbekistan: Techspressionism 2025” кўргазмасига таклиф қилади, технология ва экспрессионизмни уйғунлаштирган янги замонавий ҳаракатни ...
4 июл 2019
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда ...
19 сентябр 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Семинарлар бошланишига яна ўн дақиқа бор эди. Аҳмад домла можор профессори билан ниманидир гаплашаётганди. Ўғуз ҳам ...
24 ноябр 2025
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 2024 йил сентябрь ойидаги Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 604-сонли қудуқда муаммоли йўқотишлар (метан эмиссияси) кузатилган. ...
Блоглар
7 январ 2026
Мана янги йилдан бери ўткан 7 кун давомида кўчадаги хотинларди эмчагини мижиган ашинча рижол беш ...
6 январ 2026
Мен Николас Мадуро ҳақида нимадир ёзишни жуда хоҳлаган эдим, лекин аввало шундан бошлайманки, Ўзбекистон уни ...
5 январ 2026
1941 йил уруш бошланганганида ўзбекнинг улуғ рассоми Бахром Ҳамдамийни ҳам урушга олиб кетишди ва у ...