close
close
Асосий мавзулар
22 сентябр 2025

Деновда элэктр инфратизилмаси янгиланмоқда, аммо ногирон фуқаролар уйлари четда қолди

close

Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Катта Қарши маҳалласи аҳолиси электр инфратузилмаси янгиланишида адолатсизликка дуч келаётганини маълум қилмоқда.

2025 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маҳаллада янги бетон устунлар ва замонавий кабеллар ўрнатиш ишлари бошланди. Бу аҳоли турмуш шароитини яхшилаш учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Бироқ маҳалланинг айрим кўчалари, жумладан 4–5 та хонадон, ногиронлиги бор фуқаролар истиқомат қиладиган уйлар мазкур ишлардан четда қолдирилди. Сабаби — уй эгалари туман электр тармоқлари корхонасига қўшимча пул тўлай олмаган.

Энг ачинарлиси, ушбу хонадонларда салкам ярим аср олдин ўрнатилган ёғоч устунлар ҳалигача алмаштирилмаган. Улар чириб, электр симлари билан бирга инсон ҳаёти учун хавфли ҳолатга келган. Бу аҳвол болалар, кексалар ва ногирон фуқаролар ҳаёти учун тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда.

Қолаверса, Катта Қарши маҳалласи “қизил ҳудуд” сифатида белгиланган. Бу эса масаланинг янада жиддий ва долзарб эканини кўрсатади.

Тағин ўқинг
28 июн 2016
Ўзбекистондаги матбуот ва расмий статистика ҳар йили Ўзбекистонда никох ҳолатлари кўпаяётгани ва ажралишлар сони камайиб бораётгани ҳақида ёзади. Балки ...
11 ноябр 2019
«Элтуз» нашри «Ёзарнинг саси» рукнида таниқли ўзбек шоираси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 67 яшар Қутлибека Раҳимбоеванинг миллат ва ...
29 июн 2025
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермерларига кўра, ҳоким ва туман ИИБ раҳбарияти уларга қаттиқ босим ўтказмоқда. Ҳар куни йиғилишлар ташкил ...
26 феврал 2024
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат ...
Блоглар
14 сентябр 2025
1990 йилнинг 20 июн кунини яхши эслайман. Ўша куни Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида баëнот қабул қилинган ...
10 сентябр 2025
Сўнгги вақтларда деярли ҳар куни ҳоким ёки ҳоким ўринбосарлари пора олгани сабаб қўлга олингани ҳақида ...
3 сентябр 2025
Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам ...