Кирпи кундалиги: Блогерлар Россияга ишчи етказиб бераяптими?
Инстаграм платформасида Россияда ишлаш таклифини берадиган рекламалар кундан-кун кўпаймоқда. Турли блогерлар ва вайнерлар саҳифасида ҳам бундай реклама-сторисларга тез-тез кўзимиз тушяпти.
Россия айни дамда уруш олиб бораётган, турли давлатлар томонидан санкциялар қўлланган агрессор мамлакат. Уруш пропаганда машинаси тиним билмай ишламоқда. Ишлаш ва яшаш учун энг нотўғри ва хавфли қарор.
Пул учун ахлатниям зўр деб берадиган субутсиз ўзбек блогер-вайнерлари бундай рекламаларни тарғиб қилишдан аввал шу томонларини бироз ҳисобга олиши керак.
Ўзи инстаграмчилар рекламасини тартибга соладиган пайт келди. Бир гуруҳ ҳижобашка, аҳмоқ аёлларнинг мошеник гўрсўхтани духтир деб чиққан рекламасини деб қанчадан-қанча бола зиён кўрди, касалхоналарга тушди. Ўша мошеник аккаунтини ўчириб, ҳаммасидан қутулиб қолди, иш ҳам ёпди-ёпди бўлди, ўртада шунча бола касал-мажруҳ бўлгани қолди.
Рус тили ҳам, Россия ҳам ҳозир актуал эмас, қанча ўзбек боласи урушда юрибди, қанчасининг ўлиги келди, қанча ўзбек кўчада калтакланяпти, хорланяпти. Бундай чақириқларга ҳушёр қараш керак.