Иқбол табиб 10 суткага қамалди
Табиблик билан шуғулланиб, халқ орасида “Био нур” соҳиби сифатида танилган Иқбол Салиев 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарорига кўра, 54 яшар Иқбол Салиев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 3-қисми — халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбли деб топилди.
Шу билан бирга, биринчи инстанция судининг мазкур қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эгалиги маълум қилинди.
Иқбол Салиев бунгача ҳам жавобгарликка тортилган. Хусусан, 2025 йил 10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарори билан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима солинган эди.
Иқбол табибнинг мижозлари унинг уйи ўнгида ўн кутишларига тўғри келади. Унгача Иқбол табиб қамағда қамохона нозирларини даволаб туради.
