close
close
Асосий мавзулар
27 ноябр 2024

27 ноябрь – Туркистон мухторияти тузилган кун

close

Россиянинг мустамлакачилик сиёсати таъсири остидаги Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати Туркистон мухторияти тузилган санани атай унутишга интилиб келади ва бу сана мамлакатда нишонланмайди.

1917 йилнинг 27 ноябрида Умумтуркистон мусулмонларининг IV қурултойида Туркистон мухторияти ташкил топди. 200 делегат иштирокида ўтган қурултойда янги ҳукуматнинг 12 вакилдан иборат қонунчилик ва ижро ҳокимияти тузилди.

Жумладан, Муҳаммаджон Тинишбоев мухторият раиси, Султон Шоаҳмедов раис ўринбосари, Мустафо Чўқай ташқи ишлар вазири этиб сайланди.

Мустафо Чўқай
Туркистон мухторияти президенти

Туркистон мухторияти секуляр, яъни дунëвий давлат принциплари асосида тузилган эди.

Мухториятнинг уч ойлик фаолияти давомида қадимчиларнинг жадидларга қарши оëқлангани большевикларга қўл келди. Жумладан, эски тузум тарафдори бўлган Шўрои уламо вакиллари мухторият таркибига киришдан бош тортишди.

1917 йилнинг декабрида Тинишбоев истеъфога чиқди ва раисликка Мустафо Чўқай сайланди.

Мустафо Чўқай Туркистоннинг «яксон қилувчи советлар таъсири» остида қолишини истамади. 1918 йилнинг январига келиб cоветлар ҳокимиятини тан олишдан бош тортди.

Шундан кейин Туркистон мухториятини йўқ қилиш учун Москвадан Константин Осипов бошчилигида 11 эшелондан иборат ҳарбийлар ва замбараклар жўнатилди.

Жазо отрядига дашноқлар армияси қўшилди. Рус агрессияси натижасида мухторият тор-мор қилинди. Мустақиллик учун курашган ўн минглаб одамлар ҳалок бўлади.

Урушда, айниқса, дашноқларнинг алоҳида ваҳшийликлар содир этгани тилга олинади.

Шундан сўнг Мустафо Чўқай Оқтўба орқали Урал чўлларига қочади. Алаш ўрда ташкилотига қўшилиб, сиёсий курашни давом эттиради.

Туркистон мухторияти февраль инқилобидан сўнг демократик тараққиёт йўлида бугунги Туркистон, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳудудларини бирлаштирган илк демократик ҳокимият тузилмаси бўлгани айтилади.

Айрим манбаларда Туркистон мухторияти Қўқон мухторияти деб ҳам юритилади.

Видео: https://youtu.be/4_3Ox1TxjBE

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 декабр 2020
Одатда ревизор тафтиш қилаëтган субъект ҳали қамоққа олинмаган ва кўп ҳолларда ўз жиноий фаолиятини ошиғич ғайрат билан давом қилдираëтган ...
14 апрел 2016
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати буюртмасига кўра тайёрланган “ГТА ёҳуд ўйинга айланган хаёт” хужжатли фильми Олий ўқув юртлари, мактаб ва ...
30 октябр 2023
Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи олдидан пахта терими бўйича Қашқадарёда режа бажарилгани ҳақидаги маълумот аслида қўшиб ёзилгани айтилмоқда. Қашқадарё вилояти пахта ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...