close
close
Асосий мавзулар
14 июн 2025

МУХОЛИФАТ ДУШМАНИ” ПЯГАЙ ИШДАН ОЛИНДИ

close

Андижондаги “акрамийлар” исëни деб номланган қонли қўзғолонни бостиришда фаол иштирок этгани учун мукофотланган, узоқ вақт мобайнида сиëсий фаоллар ва мустақил журналистларни устидан назорат қилган ДХХ полковниги Илья Пягай ўз вазифасидан олиниб, пенсияга чиқарилган.

Ўзбекистондаги сиëсий кайфият ва ҳаракатлар назорати билан шуғулланган Илья Пягай ҳақида интернетда жуда оз билги бор. Пягай 2003 йил март ойида Ўзбекистан Ички ишлар вазирлиги терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари мақомида Озодлик радиосига  суҳбат берган. Суҳбатда у журналистларни кўчада калтаклаганларга чора кўриш ҳақида ваъда беради. Айни бошқармага қисқа муддат бошлиқ бўлгани ҳам маълум.

Шундан кейин Илья Пягай ҳақдаги маълумот 2016 йил санасида пайдо бўлган. ДХХ ходими Илья Пягай Ўзбекистон президентининг ПФ 4770  қарори билан Ватан ҳимоячилари куни муносабати боис мукофотланади.

Ўзбекистонда “Озод деҳқонлар” мухолифат партиясини 2003 йилда тузган сиëсий фаол Нигора

Ҳидоятова “Пягай менинг ва умуман бутун сиëсий мухолифатнинг душмани эди” деб таъкидлади. У Каримов диктатура режимининг астойдил қўриқчиси сифатида менга қамоқ билан таҳдид қилган эди. Мен уни ИИВ тизимидаги “мент” деб ўйлаган эдим. Аслида у ИИВ тизимига ерлаштирилган ДХХ ходими экан,

– деди Нигора Ҳидоятова Элтуз билан суҳбатда.

Ҳидоятованинг яна айтишича, Илья Пягай 2005 йил Андижондаги диндор тадбиркорлар кўтарган исëнни бостиришда жнобозлик қўрсатган:

Андижон исëнини бостиргани учун 2006 йили Каримов уни “Шуҳрат” ордени билан тақдирлади. Андижон воқеалари Пягайнинг сиëсий мухолифат, инсон ҳуқуқ фаолларини бартараф қилиши учун кенг йўл очди. Мен Пягай билан шахсан кўришганман. Ëқимсиз одам эди. Унинг маҳкумларни қийнашда шахсан қатнашганига гувоҳлик бера оламан,

дейди Ҳидоятова.
Унга кўра, айнан Илья Пягай ташаббуси билан Ўзбекистондаги баъзи шахслардан Ўзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантириш учун самарали фойдаланилган.

Илья Пягай ҳозир қамоқда бир умрлик жазо ўтаëтган собиқ СНБ генерали, Ўзбекистон қаҳрамони, СНБ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов раҳбарлиги остида ишлаган. Мирзиëев иқтидорга келгани ортидан Ғуломов қамалган 2017 йилда  Пягай ҳам бир муддат жиноят иши фигуранти сифатида ҳибсда ўтирган.

Ҳукуматдаги катта лавозимда ишлаган манба иддаосига кўра, “Пягай Россия манфаатларига хизмат қилганликда” айбланган. Аммо у 2018 йилда сирли равишда қамоқдан озод қилинди ва ДХХдаги вазифасига қайтди.

Манбаларга кўра, уни ҳибсдан Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари Ботир Турсунов чиқариб олган.

Илья Васильевич Пягай билан биргаликда ДХХ экстремизмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Санжар Саидов ҳам ишдан олдинган. Олдинроқ прзеидент адмнстрациясида “диний масалаларга маъсул” бўлган Дилшод Эшнаев ҳам ишдан олинганди.

Ҳукуматдаги катта лавозимда ишлаган манба иддаосига кўра, “Ўзбекистонга сиëсий ислом хатари ҳақидаги Туркия истиҳбороти сиздирган ҳужжатлар” бу ишдан олишларга сабаб бўлган.

Шунингдек, Мазкур мулозимларнинг ишдан бўшатилиши диний блогер Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) га қарши жиноят ишига боғланмоқда.

51 ёшли Алишер Турсунов 8 май куни Туркияда ушланиб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган эди.

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида фаол бўлган диний фаол – Ўзбекистонда бир неча йил фаолият юритган Azon.uz ва Azon TV каби лойиҳалар муаллифи ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларда бир миллиондан ошиқ обуначига эга Алишер Турсунов бир неча йилдан буён Туркияда яшаб келаётганди.

У Жиноят Кодексининг 244-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноят – «диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш» ҳаракатини содир этишда айбланиб, қидирувга берилганди.

Алишер Турсуновнинг Ўзбекистонга депортация қилиниши ижтимоий тармоқнинг диндор фаоллари томонидан кескин норозиликлар билан қарши олинди.

Тағин ўқинг
8 апрел 2015
Тошкентла “Style.uz” санъат ҳафталиги ўтмоқда – президент тўнғич қизининг дабдабали эрмаги, айни пайтда эса пахта далаларида болалар ўлмоқда, дея ...
29 март 2021
1976 йилнинг 29 мартида АҚШ кинокадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди. Бу Милош Форманнинг “Какку уяси ...
4 август 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
13 август 2018
Бутун Тожикистон бўйлаб милиция юз минглаб соқоллиларни ушлаган. Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида ўтган йили қарийб 13 минг нафар эркак ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...