ТЎПАЛАНГ ДАРЁСИНИНГ ФОЖИАЛИ ҚИСМАТИ
2024 йил август ойида Сурхандарё вилояти Сариосиё тумани экология бўлими бошлиғи Усмонов Хайрулло Тўпаланг дарёсининг ўзанида ноқонуний равишда қум-товон олиб кетаётган фуқаролар бўйича бирламчи ҳужжатларни расмийлаштирган.
У Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, жумладан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддасига мувофиқ ўз ваколати доирасида чора кўриши лозим эди. Лекин, нимагадир, у ҳеч қандай чора кўрмади. Нега?
Бу саволга жавоб йўқ.
— Усмонов Хайрулло ўз хизмат вазифасини бажармаяптими?
— Ёки ушбу қонунбузарликда ўзи ҳам манфаатдорми?
Энг ачинарлиси — Тўпаланг дарёсининг ўзани ноқонуний қазишлар натижасида 10–15 метрга пасайган. Бу ўз навбатида ер ости сувларининг ҳам камайишига сабаб бўлди ва натижада атрофдаги аҳоли сувсизликдан азият чекмоқда.
Ноқонуний қум-товон олиш ишлари асосан тунда амалга оширилади. Сабаби маълум: бу ишлар қонуний эмас. Аммо масъул шахс — Усмонов Хайрулло — бунга кўз юммоқда. Бу — фақат бефарқликми ёки коррупция ишорами?
Жамоатчилик бу ҳолатга бефарқ бўлмаслиги керак. Давлат идоралари, экологик назорат органлари ушбу ишни синчиклаб ўрганиши ва жавобгарликни таъминлаши шарт.
Тўпаланг дарёсининг тақдири — бу фақат табиат эмас, балки минглаб инсонларнинг ҳаёти масаласидир.