Истанбулда Жинсий тажовузга учраган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Истанбул Бош консулхонаси томонидан Туркияда сексуал тажовузга учраб оғир аҳволда қолган вояга етмаган ўғил бола Ўзбекистонга қайтарилди
Фуқаро T.O.ning онаси 2015 йилда ишлаш мақсадида Туркияга келган ва Истанбул шаҳрига жойлашган. Унинг онаси Туркиялик рижол билан танишиб,имом никоҳ асосида загссиз турмуш қурган ва унинг уйида яшашни бошлаган.
Афсуски, мазкур “ота” вояга етмаган юртдошимизга ўғил болага нисбатан жинсий тажовуз қилган. Шу сабабли, 2017 йилда Т.О. Истанбулдаги болалар уйига жойлаштирилган.
Жорий йил феврал ойида T.O.опаси судга қилган мурожаати асосида у болалар уйидан озод қилинган.
Бироқ, T.O.ning опаси кейинчалик Туркия полициясига куч ишлатгани учун қамоққа тушган, ва вояга етмаган фуқаро яна қаровсиз қолган.
Бош консулхона “Елкадош” ва “Ўзбек хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамиятилари билан ҳамкорликда мазкур фуқаронинг Ўзбекистонга қайтарилишини ва уни қонуний вакилларига топширилишини ташкил этди.