сешанба,
9 сентябр 2025
6 сентябр 2025
Жиззахда бола ҳожатхона чуқурига тушиб кетди
4 сентябрь куни соат 16:07 да Бахмал тумани, «Қутлуғобод» МФЙ Йўлдошбой қишлоғида яшовчи ёш бола эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхона чуқурига тушиб кетди.
Ўша вақтда боланинг ёнида ҳеч ким бўлмаган. У ёнида бўлган мобил телефони орқали «112» қисқа рақамига қўнғироқ қилган ва манзилни тушунтирди.
Воқеа жойига етиб борган Бахмал тумани ФВБ қутқарувчилари тезкорлик билан болани ҳожатхона чуқуридан хавфсиз олиб чиқишди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.
Тешиги катта ҳожатхоналардан эҳтиёт бўлинг.