Қўрғонтепалик наркофурушлар қўлга олинди
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1984–1991 йиллар оралиғида туғилган 6 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг гашиш моддасини 15.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб дастлаб 1950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида унга етказиб беришаюди.
Ўз навбатида Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонобод шаҳридаги хуфия жойда қолдирди.
Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири эса ушбу заҳри қотилни олиб, ўзининг автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Жиноий гуруҳнинг қолган 5 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу гашиш гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги қарийб 2 кг (1 кг 954 гр) эканлиги аниқланди. Ҳозирда жиноий гуруҳга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.