Педофил ва қотил ўзбек Қозоғистонда қамалди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоят суди 16 яшар ўқувчи қизни жинсий зўрлаб ўлдирган 38 яшар ўзбекни ашаддий жиниятчи деб топиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд мажлиси видеосида қотилнинг фамилияси Исомиддинов экани айтилган.
Қотиллик шу йилнинг 5 июнида Туркистон вилояти Тўрткўл қишлоғида содир бўлганди. Қиз ўз оиласига тегишли дўкондан чиқиб уйига йўл олган ва йўқолиб қолган.
Сал ўтиб қизнинг жасади боғча ëнидаги йўл четидан топилди.
Исбот ва даллилларни ўрганиб чиққан суд бу ўзбекни қотиллик ҳамдабалоғатга етмаган қизни зўрлаш жинояти бўйича айбддор деб топиб бир умрга қамади.
Бундан ташқари қотил ўзбек бу қизнинг оиласига 50 миллион танга товон тўлаши суд ҳукмида ëзилди.
Ўзбекларнинг сексуал зўравонлик жинояти билан қамалиши Қозоғистонда янгилик эмас.
Бундан олдин Туркистон вилояти Келес туманида 35 яшар ўзбек саккизинчи синф ўқувчисини жинсий зўрлагани ортидан қамалган эди.
