close
close
UzPoster
24 декабр 2025

ELTA’SIR: Хоразмда дарахтларни кесган шахс жаримага тортилди

close

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри марказида дарахтлар ноқонуний кесилгани ҳақидаги 22 декабрда Элтузда чиққан хабар ортидан вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, шаҳарнинг “Саховат” маҳалласида жойлашган ер майдонида 14 туп дарахт ҳеч қандай рухсатсиз кесиб ташланган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида, мазкур ҳудудда қурилиш ишлари режалаштирилгани, бироқ дарахтларни кесиш учун белгиланган тартибда рухсат олинмагани аниқланган. Ноқонуний ҳаракатлар фуқаро О.Г. томонидан амалга оширилгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, кесиб ташланган дарахтларнинг 7 таси манзарали, 7 таси эса мева дарахтлари бўлган. Шунингдек, фуқаро мазкур ер майдонидаги 29 туп мева кўчатини кўчириш баҳонасида қўпориб ташлаган.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро О.Г.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга 10 миллион 300 минг сўм жарима, шунингдек, табиатга етказилган 105 миллион 472 минг сўм зарар ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат аввалроқ жамоатчилик эътиборига тушган бўлиб, маҳаллий аҳоли ер ҳужжатлари қалбаки эканини айтиб чиққан, масъул идораларнинг сукут сақлаётгани танқид қилинган эди. 

Расмий муносабат эълон қилиниши билан иш бўйича дастлабки ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Тағин ўқинг
15 август 2017
Пахта коалицияси Жаҳон банкига Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тўхтамаëтгани борасида ўз ҳавотирини билдириб келади. «Мажбурий меҳнатга барҳам берилмагунига қадар, Жахон ...
19 феврал 2024
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги»нинг «Тошкент сув қурилиш инвест» давлат муассасаси ҳеч ...
3 май 2020
Жанубий Хоразм шевалари ва Хоразм қарлуқчаси ҳақидаги саволларга берган жавобларим комментларда баҳсларга сабаб бўлди. Шуларга бироз аниқлик киритиб кетаман. ...
20 ноябр 2025
Маълумотларга кўра, 15-сентябр куни соат 14:30 атрофида Сариосиё туманидаги Афросиёб маҳалласида эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан.  Эркак овқат йўқлигидан ...
Блоглар
22 декабр 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ...
19 декабр 2025
Кўпчилик «нацизм» ва «фашизм» тушунчаларини адаштиради. Аслида эса — Гитлер нацист бўлган, Муссолини эса «фашист». ...
16 декабр 2025
Тиббиёт ёмон бўлса ашинча чет эллик келиб Ўзбекистонда даволанармиди? Йил давомида 80 мингга яқин чет ...