Бекободда ИИБ ходими фуқарони машинаси билан босиб ўлдирди
11 декабр куни соат тахминан 22:30 лар атрофида Умматқулов Бердиёр Бахтиёровични мошина уриб кетди. Рулда ички ишлар ходими бўлгани маълум. Воқеа Бекобод-Бўка йўналишидаги Ойбек пости яқинида содир бўлган.
«Отамни мелиса мошинада уриб кетган. Сўнг отамни олиб 40 километр узоқликдаги дарёга элтган. Ва дарёга ташлаб юборган. 11 декабрдан бери қидирув давом этяпти. Лекин отамнинг жасади топилмаяпти. Қидирув ишлари кундан-кунга суслашяпти. Илтимос, отамни топишга ёрдам беринглар» – дейди қурбоннинг ўғли Элтузга мурожаатида.
Ўғилнинг таъкидлашича, мошинада пиёдани мажақлаб ўлдирган ички ишлар ходими дарҳол хотинини чақиртирган. Эр-хотин биргаликда қурбонни 40 километр наридаги дарёга улоқтиришган.
Ҳозирда бу мелиса устидан тергов иши кетмоқда. Бироқ жиноий шерик бўлган унинг хотини жавобгарликка тортилмади. Шунингдек, вақт ўтган сайин мурдани топиш имкони йўқолиб бормоқда.
ИИБ шу ўринда «ўлик йўқ бўлса – жиноят ҳам йўқ» қабилида ҳаракатланаётган бўлиши мумкинми?
