close
close
Кўзқараш
18 январ 2026

Мэтт Дэймон: Кино кўриш смартфонларга кўчди

close

Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур актёр Мэтт Дэймон Жо Роганнинг подкастида Netflix ва бошқа стриминг гигантлари сценарий ёзишга қандай ёндашаётгани ҳақида ҳайратланарли маълумотларни очиқлади.

Дэймоннинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда фильмлар «иккинчи экран» (телефон) билан банд бўлган одамлар учун мослаштириб ишлаб чиқилмоқда.

Netflix сценарий муаллифларидан диалогларни иложи борича соддалаштиришни ва сюжетдаги муҳим бурилишларни бир неча бор такрорлашни талаб қилмоқда. Бунинг сабаби оддий, томошабин фильм кўраётиб, доимий равишда телефонидаги лентани «варақлайди».

«Сценаристларга сюжетни диалоглар орқали бир неча бор чайнаб бериш топшириғи берилади. Токи томошабин экрандан кўзини узиб, телефонига тикилиб ўтирганда ҳам, воқеалар ривожини йўқотиб қўймасин», — дейди Дэймон.

«Илк 30 сония» қоидаси: Кино структурасининг бузилиши

Илгари фильмлар секин-аста ривожланиб, томошабинни воқеалар ичига олиб кирарди. Ҳозир эса бунинг имкони йўқ. Инсон диққати ҳозирда дастлабки 30 сония давомида яшайди.

Агар фильмнинг илк дақиқаларидаёқ энг қизиқарли, «портловчи» саҳналар кўрсатилмаса, томошабин шунчаки бошқа контентга ўтиб кетади. Кино энди яхлит асар эмас, балки тезкор истеъмол қилинадиган маҳсулотга айланиб қолди. Сабр ва диққат етишмовчилиги сабабли, режиссёрлар фильмни бошидан «сотишга» мажбур.

Визуал сифатнинг қадри йўқолди

Учинчи муаммо — тасвир сифати ва операторлик иши. Мэтт Дэймоннинг таъкидлашича, режиссёрлар энди мураккаб ва чуқур маъноли кадрлар устида бош қотиришларига ҳожат қолмаяпти.

Кўпчилик фильмларни катта экранда эмас, балки телефон, планшет ёки ноутбукларда кўради. Катта экран учун мўлжалланган санъат дурдоналари кичик экран учун мослаштирилган оддий «контент»га айланиб бормоқда. Ранглар, деталлар ва кенг кўламли саҳналар кичик экранда ўз аҳамиятини йўқотади.

Кино саноати томошабиннинг заифлашган диққатига мослашиш орқали ўз сифатини қурбон қилмоқда. Агар вазият шу тарзда давом этса, яқин келажакда мураккаб сюжетли, чуқур маънога эга ва бадиий жиҳатдан юксак фильмлар ўрнини «кўчада эшитиб кетиш мумкин бўлган» оддий видеолар эгаллаши ҳеч гап эмас.

Тағин ўқинг
1 январ 2025
Путин Грознийда ракета ҳужумига учраган Озарбайжон учоғи ҳалокати учун кечирим сўради.  Исроил вазири Бенямин Нитаняхў жарроҳлик койкасига ётқизилди. Рус ...
4 май 2015
“Сен қайси лагердансан – американингми ёки россиянинг?” – дея менга савол беришади, дейди Қудрат Бобожонов, одамларнинг Украина ва айниқса ...
26 май 2017
«Оила ва жамият» газетаси (24.05) «Касбингизга садоқатлимисиз?» сарлавҳали мақолада марҳум президент Ислом Каримовга садиқлигини билдириб, ҳорижга чиқиб иш излаётган ...
13 апрел 2017
Ўзбекистонда давлат тилига катта эътибор ҳақида кўп гапирилаётганига қарамай, мамлакатда ўзбек тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланмани топиш анқонинг уруғидек ...
Блоглар
18 январ 2026
Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур ...
18 январ 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир ...
15 январ 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда ...