close
close
UzPoster
11 октябр 2025

Муҳаррирга мактуб: Иштихонда шпал қўйишдан халққа фойда бор 

close

Ассалому алайкум, Қудрат Бобожон! Омонмисиз? Уйдагиларингиз яхшими, ака? Эскидан сизларни кузатиб бораман, биласиз…

Мен Иштихон туманида яшайман. 2021 йилдан бери туман ҳокимлиги ахборот хизматида штатли-штатсиз фаолият юритиб келаяпман. Шунингдек, фермерлар кенгашида ҳам ишлаганман.

Ҳозир эса туманимизнинг оддий фуқароси сифатида шунга аминманки, ҳозирги кунда аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу шунчаки мақтов гап эмас — тарихий аҳамиятли, салмоқли ишлар бўлаяпти. Мен бир пайтлар танқидчи блогер бўлганман, Иштихон ҳақидаги носозликларни кўп ёритганман. Шундай инсонни ҳайратга солиш осон эмас.

2022 йил июнь ойидан буён ҳокимликни ёш ва фаол раҳбар — Фазлиддин Рўзиев бошқармоқда. Масалан, “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури доирасида тўрт маҳаллада олиб борилган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ҳақиқий тарихий воқеа бўлди. Йўллар, хонадонлар, ариқлар, сойлар — ҳеч бири четда қолмади. Давлат одамларнинг томорқасигача кириб борди, хомийлик билан уйлар қурди, экин экиб берди.

Бундай ҳашар — халқ қадриятларини тиклаган, одамларни бирлаштирган иш бўлди. Янги ҳоким халқ билан юзма-юз мулоқот қилди, телефон рақамларини ҳам берди. Унинг ўзи ҳам шу тумандан эканлиги бунга руҳ ва куч бергани аниқ.

Туманимиз тарихи ҳам бой — суғдий хонликлар пойтахти бўлган бу жойда маданият маркази шаклланган. Энди нега бу имкониятдан фойдаланиб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган, гўзал ҳудудга айлантирмаслигимиз керак?!

Саноат соҳаси ҳам сезиларли илдамлаяпти. Бу ҳам янгича яхши мавзу…

62 та маҳалланинг 23 таси узумчиликка ихтисослашган. Иштихон узумлари дунёда тан олинган. Майизчилик — бу ернинг асосий бойлиги. Ҳозир бренд сифатида ривожланмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Иштихон туманига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги республика миқёсидаги ўзгаришлар айнан Иштихон мисолида синовдан ўтмоқда. Йиллар давомида ҳал бўлмаган айланма йўл масаласи ҳам ечим топмоқда — бу бозор билан боғлиқ халқ муаммосини енгиллаштиради.

Қишлоқ хўжалигида узумчилик учун дренаж-насослар тикланди, сув таъминоти яхшиланди. Бу ишлар учун давлатимиз раҳбари катта маблағ ажратди. 

Шпал қўйиш ишлари ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу жараёнда бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинмаган. Барча ишлар фермерлар, ҳокимлик ва маҳаллий аҳоли ҳамкорлигида қилинган.  Яъни ҳокимлик бу ишларни назоратга олиб турган. У ердаги матнда эса , шошилиб хато ёзилганлиги кўриниб турибди. Аммо: 

Шпал қўйиш натижасида:

Узумзорларда ишлаш қулайлашади.

Ҳосилдорлик ҳар бир гектарда 20 миллион сўмгача ортиши таъминланади,

Ердан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайди,

Узумчилик хўжаликларининг иқтисодий салоҳияти мустаҳкамланади,

Фермерлар даромади кўпаяди.

Бошқа соҳаларни ҳам айрича айтаоламиз…

 Ёшлар спортида ҳам сўнгги йилларда улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Иштихон туманининг фахрли фарзандлари — Нигина Ўктамова ва Гулсевар Ғаниева жаҳон чемпионатида юртимиз байроғини баланд кўтаришган. Улар ўсмирлар ўртасидаги бокс йўналишида дунё миқёсидаги совриндорлар ҳисобланишади. Бу натижалар замирида нафақат уларнинг машаққатли меҳнати, балки ҳокимлик ва давлат ташкилотларининг спортга берган эътибори ҳам муҳим ўрин тутади.

Сўнгги йилларда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада ривожланди:

спорт мактабида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди, қўшимча бино қилиб берилди, замонавий жиҳозлар етказиб берилди, туман футбол стадиони таъмирланди ва яшил майдонлар тикланди.

Бу ишлар ёшларнинг спортга қизиқишини кучайтириб, янги чемпионлар етишиб чиқиши учун мустаҳкам замин яратди.

Бу — Иштихон ёшларининг иқтидори ва ғайрати, туманнинг юксак салоҳиятининг ёрқин исботидир. 

Умуман , Иштихон янгича қиёфа касб этиб бормоқда.

Менинг Иштихоним, дейишга арзигулик ишларни ҳаммасини фидойилар қилмоқда. Сизларга етказганга ҳам ташаккурлар! 

Бу ердаги ишларга эътиборли экан ҳеч бўлмаса матндаги хатомизни топибдику. 

Ҳурмат билан Гулзамон Акбар 

 10 октябрь,2025 йил

Тағин ўқинг
29 декабр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги ер ...
21 декабр 2024
Элтуз таҳлилчиси Баҳодир Файзи Пенсилвания штатининг Питсбург шаҳридаги Карнеги санъат музейидан ҳикоя қилади.Музейга дастлаб Америкалик месенат Карнеги Мелони асос ...
19 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги йиғилишида судьяларнинг порахўрлигини кескин танқид қилди. «Дўкон эмаску бу, бир соатда юз доллар, икки ...
14 август 2018
«Шифти ва деворлари моғорлаб кетгани бу ҳужранинг қишда зах ва совуқ бўлганлигидан далолат бериб турибди. Яхшиямки, поли ёғоч ва ...
Блоглар
11 октябр 2025
«Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам…» Бу гапларни кўпчилик учун эмас Ютубдан мени излаб ...
6 октябр 2025
Германия. Доимий яшаш учун эмас, вақтинча ишлаш учун келганларга ҳам немис тилини B2 даражада билиш ...
6 октябр 2025
Погонли ва милтиқлилар  қўл остдидагиларга ҳашарот  каби қарайдиган, кишининг қадри писта пўчоғидан паст, риë, зулм ...