close
close
UzPoster
14 январ 2026

Бир ярим йилда 37 марта жаримага тортилган ИИБ бошлиғи…

close

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Бўриев Раҳматулло Холбекович 2024 йил ноябрь ойидан 2026 йил январига қадар унга бириктирилган хизмат машинаси – BYD Song-Plus DM-i-да 37 маротиба йўл-транспорт қойидасини бузган. 

Элтуз қўлга киритган расмий ҳужжатларга кўра, Жиззах вилояти бўйича жамоат хавфсизлигига масъул бўлган асосий шахс ўтган салкам бир ярим йил ичида жаъми 28 миллион 533 минг 400 сўм жаримага тортилган эса-да, давлатга бир тийин ҳам тўламаган.

Маълумотлар махсус базасидаги радар тасвирларидан кўринадики, Раҳматулло Бўриев кўп ҳолларда ҳаракат тезлигини оширган, йўл чизиқларини босиб ўтган, чорраҳаларда қизил чироқ ёниб турган бўлса ҳам катта тезликда машинасини ҳайдаб ўтган.

Бундан ташқари, Раҳматулло Бўриев ўз амалидан фойдаланиб ЙҲХБга тегишли 25 547 VSF рақамли патруль автомашинасини ҳам мигалкалари ва ЙПХ ёзувларини олиб ўз эҳтиёжи учун фойдаланмоқда.

Элтуз суҳбатлашган ЙҲХБ ходимлари Раҳматулло Бўриевнинг баъзида машинани маст ҳолда ҳайдашини айтадилар. 

Умуман юқори мартабали ички ишлар ходимларининг қонунни бузиши кенг тарқалган. 

Ўтган йил июл ойида Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Акмал Аҳмедов турмуш ўртоғига тегишли Malibu автомобили билан боғлиқ 100 дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини бекор қилгани учун вазифасидан бўшатилганди.

Тағин ўқинг
10 июн 2019
“Ҳозироқ берган саволимга жавоб беринг, бўлмаса бошингиз изолятордан чиқмай қолади. Тушунтиролдимми, окам? – Қайси саволингизга жавоб берай, ўртоқ бошлиқ? – Муҳаммад ...
28 ноябр 2019
Туркияда яшаётган Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни «Настояшее время-Азия» ТВ дастури учун берган интервьюсида ...
1 апрел 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 30 март куни Ўш вилоятининг Ўзган тумани аҳолиси билан учрашувда “Ўзбекистон ...
4 июн 2025
54 яшар ўзбек фаоли ва ютубер Йўлчибой Исмоилов Учкўприк суди томонидан 23 май куни уни жазолаш учун чиқарилган ҳукм ...
Блоглар
14 январ 2026
Ўзини армиясини боқа олмаган Хива хони ўрисни армиясини боққанини тарихда кўрдик. Шу боис Янги Ўзбекикстон ...
13 январ 2026
Ўзбекистонлик онгсиз мардум Таиландда вояга етмаган қизга секс ҳужум қилишда айбланиб қамоққа олинди. Ўзбекистон ватандоши ...
12 январ 2026
Соловёвнинг Марказий Осиёни оламиз деган алжирашларидан кўпам қўрқмаслик керак. Чунки биз шундоқ ҳам Россиянинг сиёсий ...