close
close
Асосий мавзулар
26 декабр 2025

Ўзини осган ФВВ ходими ўлимига оид янги маълумотлар

close

21 декабрь куни Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори, 25 ёшли Ҳаммадуллаев Худоёр Бахтиёр ўғлининг ўзини осгани ҳақида Элтуз хабар берди. 

Мазкур хабар ортидан чиққан расмий маълумот қисқа бўлди: “ҳолат ўрганилмоқда”.

Орадан икки кун ўтиб, Элтузга бу ўлим юзасидан жиддий саволлар туғдирадиган маълумотлар келиб тушди.

Маълум бўлишича, раҳматли Худоёр Ҳамадуллаев ўлимидан бир кун олдин Toshkent City Сongress Hallда ўтказилган расмий тадбирда масъул офицер сифатида хизмат қилган. 

Шунга қарамай, Тошкент шаҳар ФВВ бош бошқармаси уни “таътилда бўлган пайтида ўзини осган” деган мазмунда пост тайёрлатиб, тезкор тарзда тарқатгани иддао қилинмоқда.

Воқеадан сўнг Тошкент шаҳар ФВВ бош бошқармасида шошилинч йиғилиш ўтказилиб, ходимлардан тилхатлар олинган, “биз уни олдиндан огоҳлантирганмиз, ўзи имзо қўйган” деган мазмунда ҳужжатлар тайёрланган. 

Яъни, текширув ҳақиқатни аниқлаш учун эмас, жавобгарликдан қутулиб қолиш учун олиб борилаётгандек таассурот қолдиряпти.

Хизмат жадвали масаласи ҳам савол остида: сменадан чиққан ходим яна сменага бириктирилган, дам олиш ҳуқуқи таъминланмагани айтилмоқда. Хўш, бу қарорлар ким томонидан қабул қилинган?

Бу ерда раҳбарият масъулияти ҳақида ҳам очиқ гапириш керак. Бош бошқарма раҳбари сифатида тилга олинаётган Муҳитдинов Мухтор Яшнарович, унинг биринчи ўринбосари Мирсобид, кадрлар ва тарбия бўйича масъул Дилшод ҳамда маънавият бўлими бошлиғи Азимнинг бу ҳолатдаги роли нега ўрганилмаяпти?

Яна бир оғир савол: Муҳитдинов Мухтор Яшнаровичнинг Қудратхўжаев Ботир билан қариндошлиги ҳақидаги гаплар рост бўлса, бу ҳолат манфаатлар тўқнашуви эмасми? Ана шу омил сабаб текширув холис ўтмай, ишни “ўзини осди” деган содда хулоса билан ёпишмоқчими?

25 ёшли йигитни нега ўз жонига қасд қилди? Уни арқонга етаклаган ортиқча юклама, босим ва адолатсиз муносабат эмасмиди мабодо?

Жамиятга “ҳаммаси жойида” деган қоғоз керак эмас. Жамиятга ҳақиқат керак. Агар бу ўлим ортида тизимли муаммо, раҳбарларнинг бепарволиги ёки қонунбузарлик бўлса, бу очиқ айтилмаса, эртага яна бошқа бир оила аза тутади.

Тағин ўқинг
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини турк деб билган Рассом ...
9 сентябр 2019
Ўзбекистоннинг энг машҳур меҳмонхонаси анча арзон нархда сотувга қўйилганига бир неча ой бўлганига қарамай, шу пайтгача унинг харидори топилаётгани ...
2 октябр 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Муҳаммад Солиҳ узатган газетани қўлига оларкан, Гулнорнинг хаёли паришон эди. –Тушунмадим, нима дедингиз?, — деди Гулнор. ...
12 апрел 2019
Бугунги кунда Ўзбекистонда бир-бирига потенциал душман бўлган ва бир-бирини шантаж қилишга тайëр 33 миллион одам бор дегим келади. Ўзини ...
Блоглар
27 декабр 2025
Ўзбекистонда Ёзувчилар уюшмаси кўп йиллар давомида адабий ҳаётни ташкил этувчи асосий институт сифатида фаолият юритиб ...
26 декабр 2025
Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. ...
22 декабр 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ...