close
close
Кўзқараш
26 декабр 2025

Рассом Туз: Кумуш Йиртиқнинг жосус уйи

close

Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. Чунки бу шаҳар Саҳара биқинида жойлашган. Ўша шаҳарда «Иқбол» деган кафени кўриб қолдим. Урганчда ҳам «Иқбол» деган кафе бор эди. Бориб бир столга ўтириб «чой чақирдим» (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романида Йўлчи чой чақиргани каби).  

Ялпизли мағриб чойи ўзгача бўлади. Хизматчи бола келиб чойнак ичига бир сиқим ялпиз ва  бир болға катталигида оққандни солади. Кейин бир қўли билан чойнакни максимум баланд кўтариб столдаги стаканга «чоптиртиради» Тўчний нишонга олиб жўмракдан қайноқ чой оқимини стакан ичигга тушириш жоиз. Бу энди бир ритуал, фокус, цирк..

Чойни ичиб ўтирсам бир йигит келиб «меҳмон, хуш кўрдик¸ қаëқдан сўраймиз энди сизни» дея французча гапирди.

Танишдик. Исми Жаъфар экан. Оварзазетдаги «Атлас» кинонстудиясида бутафор рассом. 

Менам рассомманку. Билла расмга тушдик. Икки кишилик селфи.

Шу билан чойди ичиб, ҳайр-маъзурди қилиб Рашидни уйига қараб кетдим. Рашид бу шаҳарнинг ўлчови бўйича бой одам. Шкода мошини ва учта квартираси бор. Шуларни вақтинча ижарага беради. Немисча гапиради.«Ока, кам-кўст йўқми, қорин оч бўлса ярим коса ҳарира чиқарворай» дейди. Ҳарира – бу араб ўлкаларида ичганим энг арзон ëғвон. Нўхатли шўрва. Негадир бу шўрвани хурмо ва повидло мураббо билан ейишади занғарлар.

Тағин ўқинг
29 апрел 2020
Андижон вилоятининг Андижон туманида участка нозирлари ва маҳалла фаоллари янги тузилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига аҳолидан уйма-уй юриб ...
20 апрел 2019
Кўплаб манбаларда Муҳаммад CАВ туғилган кунлари турлича талқин қилинади, бироқ саҳиҳ дея аталган кўп манбаларда 571 йилнинг 20 апрели ...
14 июн 2023
“Хоразм йўл қурилиш” МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ...
2 сентябр 2021
Президент Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримовни хотирлаб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шу куни мамлакат Олий Мажлиси Сенати, ...
Блоглар
26 декабр 2025
Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. ...
22 декабр 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ...
19 декабр 2025
Кўпчилик «нацизм» ва «фашизм» тушунчаларини адаштиради. Аслида эса — Гитлер нацист бўлган, Муссолини эса «фашист». ...