close
close
Асосий мавзулар
25 декабр 2025

Сардоба фожиасининг уйсиз қолган жабрдийдалари

close

2020 йилнинг май ойида юз берган Сардоба сув омбори тошқинидан буён тўрт йилдан зиёд вақт ўтди. Ўшанда Тошкентдаги расмийлар «ҳеч ким эътибордан четда қолмайди» дея ваъдалар беришган. Аммо Сирдарё вилоятида ҳанузгача ваъда қилинган уйини ололмай, сарсон-саргардон бўлиб юрган ўнлаб оилалар бор. Улар орасида ногиронлиги бўлган шахслар ва боқувчисини йўқотган аёллар кўпчиликни ташкил этади.

Сардоба фожиаси Ўзбекистондаги қурилишдаги ўғирликларнинг аччиқ натижаси эди. 2010-2017 йилларда қурилган тўғон атиги уч йил ичида ўпирилиб тушди. Оқибатда 2500 дан ортиқ ҳовли ва 99 та кўп қаватли уй яшашга яроқсиз ҳолга келди.

Президент Шавкат Мирзиёев жабрланганларнинг барчасига уй қуриб беришни ваъда қилганди. Россиялик миллиардер Алишер Усмонов томонидан ажратилган 40-50 миллион сўмлик ёрдам пуллари эса фақат рўзғор буюмларига етди холос. Асосий муаммо – бошпана масаласи кўпчилик учун ечилмай қолмоқда.

Икки қизи билан кўчада қолган ота

Ўзбекистонлик журналист Галима Бухарбаева «Сардоба» авариясида уйсиз қолганлар рўйхатини тузди. 

«Дастлабки мақсадим қуйидаги 10 оиланинг уй олишига ёрдам бериш. Агар сиз ҳам уларга ёрдам қилмоқчи бўлсангиз уларнинг контактларини сизга жўнатаман» дея ёзди у Элтуз муҳарририга.

Рўйхатга кирганлар жамиятнинг энг муҳтож қатламига тегишли: 

Мирзаобод туманининг «Ҳақиқат» маҳалласида яшаган Салимжон Килибоев I-гуруҳ ногирони. У бахтсиз ҳодиса туфайли мустақил ҳаракатлана олмайди, ногиронлик аравачасига михланган.

Тошқинга қадар унинг 12 сотихли ҳовлиси ва 2 хонали уйи бўлган. Бугун эса у икки нафар вояга етмаган қизи билан ижарада, тор хоналарда кун кечирмоқда.

«Квартиралар тақсимланганда менинг исмим нега рўйхатга тушмаганини ҳеч ким тушунтириб бермади. Ҳаммасига қўл силтаб, бизни унутиб юборишди», — дейди у куйиниб Centre1.com нашрига берган интервьюсида.

«Менга келганда квартиралар тугаб қолди»

Оқолтин тумани «Навоий» маҳалласидан Унсиной Абдуназарова ҳам II-гуруҳ ногирони. У икки фарзанди билан бир миллион сўмлик нафақасининг ҳаммасини ижарага беришга мажбур.

«Менга «уй битяпти, кейинги навбатда оласиз» дейишди. Биринчи навбат ўтди, иккинчиси ўтди, учинчисида эса «квартиралар тугаб қолди» деган жавобни беришди», — дейди аёл.

Бу одамларнинг овози Тошкентдаги ҳашаматли саройларгача етиб бормаяпти. Маҳаллий амалдорлар эса юқорига «ҳамма уйли бўлди» деб ҳисобот бериш билан банд. Қуйидаги рўйхатда келтирилган фуқаролар Сардоба фожиасидан сўнг давлат назаридан четда қолган, ҳуқуқлари поймол этилган «кичик одамлар»дир.

Сардоба тошқинидан сўнг бошпанасиз қолганлар рўйхатини келтирамиз:

1. Қарабаев Султон Кулжанович — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;

2. Килибоев Салимжон Убайдуллаевич — Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» маҳалласи;

3. Холиқова Шодия — Оқолтин тумани, «Саховат» маҳалласи;

4. Юлдашева Зумрад — Оқолтин тумани, «Аҳиллик» маҳалласи;

5. Абдуназарова Унсиной — Оқолтин тумани, «Навоий» маҳалласи;

6. Маҳкамова Шарофат — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;

7. Қўзиева Мунаввар — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;

8. Бурҳонова Инобат — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;

9. Аққулова Олмахон — Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» маҳалласи;

10. Саҳобиддинов Юнусали — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи.

Бу рўйхат фақатгина бизга маълум бўлганлари. Аслида коррупция ва бефарқлик қурбонлари сони бундан анча кўп бўлиши мумкин дейди ўзбекистонлик фаол. «Элтуз» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Сизда ҳам Сардоба тошқини ёки бошқа ижтимоий адолатсизликлар бўйича маълумотлар бўлса, бизга йўлланг.

Тағин ўқинг
8 октябр 2019
Ўзбекистон қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповга Нимасан? Қандайин сеҳрли кучсан?Нечун томошага бунчалар ўчсан? Ҳурматли Абдулла ака, ушбу хатимда сизнинг бир ...
4 декабр 2016
4 декабр кунги сайловда қатнашган Халқ Демократик Партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов сайловда қатнашиб ўзига овоз берганини матбуотга айтди. «Адолат» ...
21 сентябр 2020
Германияга даволанишга олиб кетилиб, ўша ерда ўлган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг жасади 21 сентябрь куни Тошкентга олиб келиниб, ...
20 феврал 2017
Ўзбекистон чорак аср марҳум Ислом Каримовнинг беш тамойили асосида яшаб келди. Бу беш тамойил аслида бир тийинга қимматлиги, қоғоздаги ...
Блоглар
22 декабр 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ...
19 декабр 2025
Кўпчилик «нацизм» ва «фашизм» тушунчаларини адаштиради. Аслида эса — Гитлер нацист бўлган, Муссолини эса «фашист». ...
16 декабр 2025
Тиббиёт ёмон бўлса ашинча чет эллик келиб Ўзбекистонда даволанармиди? Йил давомида 80 мингга яқин чет ...