close
close
Cатира
4 сентябр 2025

Компаси Каримовга қаратилганлар ҳақида

close

Компаси Каримовга қаратилганлар ва Ўзбекистондаги мустақилликдан сўнг тўнини тескари кийган собиқ коммунистлар ҳақида Рассом Туз аччиқ қилиб қуйидагиларни ёзди.

1990 йили «Эрк» демократик партияси тузилганида «бошқа партияда бўлганлар аъзо бўлмайди» деган талаб қўйилди. Бошқа яна битта партия бор эди. У хам бўлса Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон компартияси. 

Шу тариқа юзлаб одам коммунист бўлгани учун «Эрк» бортидан нарëғда қолиб кетди. Масалан, Эркин Воҳидов, Одил Ëқубов, Омон Матжон, Ҳалимa Худойбердиева. 

Хатто Ҳалима Худойбердиева «Мен коммунист дейилганда қалбан қалкдим оëққа» деб шеър битган эди. Буларнинг савқи табиийси яъни ички туйғуси панд берди, менимча. 

Улар Коммунизм дунë тургунча туради деб ўйлашди. Ҳолбуки, Болтиқбўйи ва Москвада юзлаб одамлар партбилетини намойишкорона ëқаëтган пайт эди. Ўзбекистонда эса Каримов бошчилигида коммунизм қўрғони (тўғрироғи қўй қўрадай бир нарса) мустаҳкам турган эди. 

Ҳатто асосий оппонент Абдурахим Пўлатов ҳам коммунист эди. Каримовни онтармоқчи бўлиб ўртага чиққан Мирсаидов ҳам, Нусратов ҳам коммунист эди. СССР олий кенгашида «пахта қуллиги» мавзусини кўтарган Одил Ëқубов ҳам коммунист эди. Бирор бир идорага рахбар бўлиш учун «горком добро берган коммунист» бўлмоқ лозим эди. 

1984 йили облкултурада ишлайдиган йигит янги 06 жигулини 14 минг сўмга сотиб шуни порага бериб компартия аъзоси ва обкомда инструктор бўлган. 

1991 йилга келиб бу коммунистларни бир кунда ХДП аъзосига айлантиришди. Аъзолик билетлари алмаштирилди. Алмаштирилгани ҳам йўқ, Эски КПСС билети коммунистларнинг қўлида қолди. Битта кампир «Мен Ленин отамнинг партиясига кирувдим» деганида ХДП инструктори бу кампирни овутиб «ХДП бу КПССни боласи» деган эди. Аммо ўша эврилиш қурултойида коммунист бўлиб қолган ва мафкурасини ўзгартирмаслигини ТВга чиқиб айтган битта опани биламан. 

Бу опанинг исми Бернора Қориева. СССР халқ артисти. Балерина. Бу опа бугун ҳам коммунизм ва рус тили тарафдори. 

Энди икки оғиз коммунистларнинг партия билети ҳақида. Бу билетнинг полиграфик қадри совет валютаси бўлган рублдан ҳам юқори эди. Билет махсус ишлов берилган гуруч қоғоз (рисовая бумага)дан тайëрланган бўлиб доллар ва евродаги каби мураккаб сув белгилари бор. Билетнинг муқоваси махсус ишлов бериб қизартирилган ва қабариқ қилиб КПСС деб ëзилган ҳақиқий теридан таëрланган эди. 

Бу билетни йўқотган одам партиядан ҳайдалар ва ишдан қувиларди.

Эсимда, битта рассом ичиб йўлда думалаб чўнтагидаги партбилетини йўқотганида «Энди мени обчиқиб отишадими» деб йиғлаган. (Уни отишмади.) 

Хуллас, 1991 йили Ўзбекистонда Каримов бошчилигидаги компартия ҳукмрон бўлган. Бугун оғзини ўлчовсиз очиб мен палон қилгандим, пистиëн қилгандим деганларни компаси ўша вақт Каримовга қаратилган. Уларнинг кўпини Каримов закарқоп каби ишлатиб отиб юборганидан кейин ўзларидан «биннарса» ясаб «биз курашгандик» деб юришибди (ана ишанвордигей).

Компартия аъзоси бўлган Абдураҳим Пўлатовнинг курашгани тўғри. У кўчада митинглар қиларди. Қолганлари эса Гагарин ҳайкали қаршисидаги ичи кондиционерли комфирқа биносида ўтиришарди таъзим бажо қилиб. Гагарин ҳайкали гувоҳ бунга. Бугун пийри муршид, нафаси ўткир эшонбовога айланган Мирзо Кенжабек ҳам тариқдай бўлиб Марказқўм ичида ўтирарди.

Бир марта у эмаклаб бориб Каримовни оëғини ўпмоқчи бўлганида Каримов уни тепкилаб ташаган. Хуллас қочган ҳам, қувган ҳам коммунист бўлган замон эди. 

Бир вақтлар Каримов олдида тўнқайиб, бугун ўзидан бир нарса ясамоқчи бўлганлардан олдин сўраган саволимни яна сўрайман. Агар ўша вақтда шунақа крутой бўлган бўлсангиз, нега бунчалар

Бу «Компаси Каримовга қаратилганлар ҳақида»ги рассом Тузнинг фикрлари эди. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг. 

Тағин ўқинг
24 август 2018
Рашид Қодиров даврида шаклланган прокурорлар ҳали от устида ва улар узоққа борадиган кўринади. Улар узоқ йиллардан буён қўллаб келаётган ...
1 май 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 1 май эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади. +++ Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки ...
29 январ 2019
Марҳум президент Ислом Каримовнинг суянгани уни салкам пайғамбар ўрнида кўрган ёшлар ва қариялар эди. У бир парча нон учун ...
21 апрел 2016
Май ойида Мерсин маҳкамаси 36 ёшли ўзбек аëл Гулчеҳра Исоқулованинг 3 яшар қизи Туаннани тепкилагани билан боғлиқ жиноят ишини ...
Блоглар
3 сентябр 2025
Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам ...
29 август 2025
Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози: Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар, Отиз сенга ...
17 август 2025
Ғарб етакчисининг Россия диктатори билан ҳар қандай учрашуви автоматик равишда уни дунё ҳамжамияти назарида «тенг ...