«Гулнор» романи, 1-қисм
Сўзбоши
Роман муаллифи — таникли турк тилшуноси Профессор Аxмад Бейжон Эржилосун турк дунёсида номи чиккан олимдир. У Совет Иттифокида бошланган кайта куришнинг илк йилларида Ўрта Осиё турклари билан маданий алокалар ўрнатиш учун жонбозлик кўрсатган илк турк мунавварларидан бири. Мазкур роман ўша 80-йиллар ўрталарида Осиёга келган мунавварнинг кўзи билан кўрилган манзаралар, унинг кулоги билан эшитилган сўзлар ва унинг юраги билан xис килинган туйгуларга йўгрилгандир.
Бу асар, сўнгги юз йилда Туркия турклари томонидан Ўрта Осиё xакида ёзилган ягона асар десак, муболага бўлмайди. Турклари ва Ўрта Осиё турклари бир-биридан шу кадар узоклашгандилар.
Романнинг марказий каxрамони ёш олим Ўғуз турк кавмларининг бирлиги идеалининг тимсолидир. Тўгрироги, ўз тарихини янгидан таниб, том маънода уйгона бошлаган турк йигитининг КГБ ходимаси бўлган Ўрта Осиёли кизга уйланиб Туркистонни ва Гарбий турклар (Туркияни)ни бирлаштириш учун биринчи амалий ишни бошлайди гуё. Унинг Олтойга килган сафари xикояси нафакат Туркия турклари учун, балки Ўрта Осиё турклари — ўзбеклар, козоклар, киргизлар, туркманлар учун xам ибратли xикоядир. Чунки, ўз тарихини англашда кечикиш Туркия турклари каби Ўрта Осиё кавмларига xам тааллукли камчиликдир.
Романдаги вокеалар 1986-йилдан 2000 йилгача бўлган вакт орасида юз беради. Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун xаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг якин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган xар бир киши романда тасвирланган вокеаларнинг реал xаётдан олиниб ёзилганига шоxид бўлади.
Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошка тўкима исм билан аталган олимлардан бири Тургут Дениз — xаётда профессор Дурсун Йилдиримдир. Tошкент саёxатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — кримтатар ёзувчиси раxматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир. “Mаxмат Маъруф” эса, Мамадали Маxмуддир. Шунингдек, романда шоир Муxаммад Солиx xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.
“Гулнор” романидаги бу xужжатли замин уни кўпрок ўкимишли килади. Китоб роман деб аталган бўлса-да, романлик иддаосидан йирок камтар бир услуб билан ёзилган. Муаллифни ёзувчилик шуxратидан кўпрок турк кавмларининг долзарб муаммолари кизиктираётгани асарнинг xар саxифасида сезилиб туради. Аммо бу хусусият унинг кадрини туширмайди, аксинча, турк кавмларини бир-бирига якинлаштиришда кизгин нутклардан кўра кичик бўлса xам, бир амалий фаолиятнинг накадар муxимлигини бизга эслатиб, умум идеалимизга баxоли кудрат хизмат килади.
Муаллиф ҳақида: Профессор, доктор Аҳмет Бижан Эржиласун, Туркиянинг Ғази Университети Фан Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти бўлими ўқитувчиси.
1943 йилда Измир шаҳрида дунёга келган. Бошланғич ва ўрта мактабни Измирда ўқиди. 1963 йилда Истанбус Университети Фан Адабиёт факултетининг Турк тили ва адабиёти бўлимига ўқишга кирди. 1967 йилда Отатурк Университети Фан Адабиёт факултетида асистетликни бошлаган. Туркиянинг Қарс музофотидан тўплаган матнлари асосида «Қарс вилояти Шевалари — Товуш билими» номли диссертация билан 1971 йилда докторлик унвонини олди.
1976 йил июн ойидан 1977 йилнинг августигача Американинг Сиэтл шаҳрида University of Washingtonda меҳмон тадқиқотчи ўлароқ ишлади. 1979 йилда »Қутадғу билик»да феъл» номли диссертация билан доцент бўлди.
1983 йилда қўшимча вазифа билан ишлаётган Ғозий Университетида Маориф факултетида Турк тили ва адабиёти бўлмида мудир бўлди. 1986 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт факултетида Профессор бўлди ва Факултетнинг Турк тили ва адабиёти бўлимини ташкил этди.
1992 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт Факултети Замонавий Турк шевалари ва Адабиёти бўлимини ташкил этгач шу бўлимда мудир қилиб аталди.Хўжатепа Университетида Янги Турк Адабиёти Профессори сифатида иш бошлаган Билге Эржилосун хоним билан турмуш қурган, икки фарзанд отасидир.
Профессор Доктор Аҳмед Бижан Эржилосуннинг Турк тили ва адабиёти, замонавий Турк лаҳча ва шеваларига доир кўплаб асар ва мақолалари бор.
Гулнор
(Роман)
Учоқ зулматга шўнғир экан, Ўғуз Думан авваллари фақат исмларини эшитган домлалари билан танишганидан хурсанд эди. Икки кундир улар билан бирга эди. “Отатурк ҳаво майдони”да учрашиб, регистрациядан ўтгандан сўнг, бир учоқда Москвага парвоз этишганди. Учоқда Ўғуз профессор Mаҳмат Эрйигит ёнига тушди. Кўп гапиришни севмаган Эрйигит ЎҒизнинг қайси факултетни тугутгани-ю, олий ўқув юрти дипломини қайси мавзуда ёзганини сўраб, қисқа жавоблар олди ва яна мовий кўкка қараб, жимгина кетаверади.
“Космос” меҳмонхонаси рўпарасидаги Коинот символи… Москванинг бу қисми Советлар Иттифоқининг келажагини тамсил этарди… Ўғуз белига боғланган камарлари-ла коинотга илк қадамини ташланди… сўнгсиз қоронғилик ва ҳаяжонли қала-ғовур ичида ўзини йўқотганди у. Икки сония аввал ўзининг эмас, онасининг чинқириғини эшитгандай эди… У қоронғу ва тор бир бўшлиқдан, вужудини чирмаб олган тўрвадан қандай қутулганини бирданига англай олмасди. Миттигина мияси фақат мажҳал шакллар ва сасларни қайд этганди…
Белидаги кордонни тортиб, фазо кемасига боғлиқлигини текшириб кўрди. Бўшлиққа томон икки одим отди… ва орқасига қайтди…
Самимий ҳаракат билан унинг тиззасига уриб, “қани ЎҒУЗ, айтчи, Tошкентга бораяпсан, хурсандмисан?”, деган бир овозни эшитди, бу профессор Арслон хўжа эди.
Ҳа, улар Tошкент учоғида эдилар ва Ўғуз бу сафар профессор Арслоннинг ёнида эди. Арслон хўжа профессор Эрйигитга ҳеч ўхшамасди. Самимий ҳаракатлари илк дақиқаданоқ Ўғузга маъқул келганди. Хўжага хурсандлигини айтиш учун бир неча сўзни фазо бўшлигига ташлади, аммо сўзларнинг бу бўшлиқда ҳаракат этмасликларини у унутганди. Қизиқ, овозим чиқмаяпти, дея бўғзини ушлаб кўрди Ўғуз. Кейин ўксириб кўрди.
Ўрхон Нодий хўжанинг йўғон овози эса фазода ҳаракат этарди:
–Хўжам!, — деди, Ўрхон Нодий профессор Арслонга юзланиб, — Эшикнинг устидаги ёзувда нима ёзилганини биласизми?
–Йўў-қ, нима ёзилганмиш?
–Не курит, ёзилган, хўжам. Сигарет чекилмасин, дегани эмиш.
–Ўрхон, тушунилди, беш соат сигарет ичмаймиз…
Ўғуз эса, (хаёлида) Москва кўчаларида эди. Биноларнинг юксак деворларидаги йирик ғиштлар, ким билади, неча юз йилларнинг сасларини ўзида яширган. Дарвоза ва деразаларнинг очиқ тургани йўқди. Улар ҳам баҳайбат ва юксак эди. Ким билади, қанча умрнинг мажороларига шоҳид бўлар. Ўғуз дарвозалардан бирини очиб, ичкари кирмоқ истади, аммо кучи етмади. Кирганда ҳам, рус ҳаёти ҳақида нима биларди-ки…
Озорий бир йигит уларни бир хусусий ресторанга олиб борганди. Озарий йигит Туркиядан келган домлаларнинг “водка” ичишни истамаганини кўриб, ҳайрон бўлган бўлса ҳам, у тажрибали эканини кўрсатди. Расмий курси 68 копеек бўлган долларни 2 рублдан алмаштириб берганди. Бу “ресторан” дейилган макон авваллари хусусий уй бўлганлиги кўриниб турарди. Ёғли гўштлар бўлган товақларни столларга қўйган Людмила балки бу уйда турмуш кўрганди. Унинг тирсиллаган болдирларида худди бу уйда кечирилган турмуш хотиралари титраб турарди. Гагарин фазога чиқаётганда нимани ўйлаган экан-а? Янкага қарши қозонган ғалабасини ўйлаганмикан? Ёки фазода Тангрини кўришни ўйлаган эдими?… Аммо тарих Шумердан бошланганди. Тангри илк одамни Мессопотамияда яратганди. Илк одам бир нуфта, бир томчи қондан яратилганди. У ғалати зим-зиё бир тўрвани ёриб чиққанди, аммо яна қандайдир Кордонга боғлиқ эди.
Ўғуз қўлларини беихтиёр камарларига теккизганди. Учок ҳаво бўшлиғига дуч келгандай, бир оз силкиниб қўйди.
“Космос” меxмонхонасининг залида Mаҳмат Эрйигит хўжа ҳикоя қилаётганди:
–Сиэтллда Арслон Алптекиннинг уйида еганим ўзбек мантиси ҳеч эсимдан чиқмайди. Буғда пишган мантилар ҳар бири кафтимдай келарди. қанча еганимни билмайман, аммо бунақа мантини сўнгсиз ейиш мумкиндай туюлганди…
Сўнгсиз ҳам сон бўладими?, деб ўйлади Ўғуз.
Кейин саволни тескари қўйди: сон сўнгсиз эмас, сўнгли (тугайдиган) бўлолмасди. Ҳеч нарса сўнгли бўлиши мумкин эмасди. Борлиқнинг сўнггига етиш имкони йўқди. У ҳолда нега одам тўрвани ёриб, ташқари чиқди?…
Дижла ва Фирот дарёлари бирлашган жойда бир денгиз бор эди, денгизнинг ўртасида эса Адн жаннати бор эди. Шумер афсоналари муқаддас китобларнинг илк матнларидан ташкил топганди. Тангри одамларни ер юзига юборганда улар қандай кўпайди?…
Ҳар уйда бир илоҳ бор эди ва бу бир бўлган Тангрига ёқмасди. Одамларни тўфон билан жазолади. Гагарин мактабда диний дарслар ўқиганмиди? Бир ортадокс роҳибнинг ваъзларини тинглаганмиди?… Пиёзсимон қубба нақадар муҳташам эди! Кремл майдонидаги бу кафедрал (черков)нинг ичига кира олмагандилар, лекин Ўғуз сут ранг жубба кийган роҳибларнинг (илоҳийларини) диний қўшиқларини худди эшитаётгандай эди. Юз йилларча бу кафедралдан “илоҳийлар” айтилганди ва Тангри уларни бир ерга қайд этган бўлиши керак эди. Қизиқ, инсон овозининг фазода абадий қолиши тўғрими? Агар шундай бўлса, профессор Эрйигит каби Ошкинни ҳам омадли деб бўлмасди. Истамбулнинг Яшилкўй ҳаво майдонида учрашгандан бери профессор Сомий Ошкиннинг гаплашганини ҳеч кўрмади. Кўзойнак таққан бу юмалоқ бошли хўжанинг исмини авваллари ҳеч эшитмаганди. Узоқ йиллар хорижда ишлаганини айтишди. Хорижда узоқ йиллар ишлаган яна бир хўжа бор эди, Ўғузни энг кўп қизиқтирган ҳам ўша домла эди. Профессор Тарик Тўра саёҳат бошлангандан бери гуруҳдан айрилгандай мақомда тўрарди. Кўпчилик у билан суҳбатлашишни истаётганини айтиб бўлмасди. Фақат Ўрхон Нодий хўжа Тарик Тўрадан ора-сира баъзи нарсаларни сўраб кўярди холос. У энг омадли киши эди. Фазода унинг овози қанча миқдорда қайд этилган экан-а? Бу овозлар бир куни инсон тарафидан кашф қилинажакми? У xолда Ўғуз Кремл деворлари орқасида гаплашилган гапларни тинглашни истаган бўларди. Чор ва унинг маликаларидан ҳам, Совет раҳбарларининг гапирган гапларини тинглашни xоҳларди. Янги тарих бўлишига қарамасдан, уларнинг даври ўтган асрлардан ҳам махфийроқ эди. Политбюро суҳбатларини қайд этадиган воқеанавис малаклар, шубҳасиз, бор эди. Ўғуз бирдан Оллоҳнинг Басир ва Олим эканини хотирлади. У ҳар нарсани кўрар ва ҳар нарсани биларди. Зотан, бутун қилиниши лозим бўлган ишлар ва барча сўйланиши керак бўлган гаплар азалдан “Лавҳи маҳфуз”да қайд этилганди-ку!
Бечора инсон. Ер ва кўк орасида сўнгсизликни ахтарган ожиз тафаккур. У тор тўрвадан қутилиб, ўзини сўнгсизликда ҳис этди. Aслида унинг эшитган ва билганлари ниҳоятда чекланганди. Бутун фазода фотиҳ каби айланиб, юлдуз урушларини муҳокама қилаётган инсон, аслида, ҳозиргина пилладан чиққан ипак қуртига ўхшарди ва яқинда қўпадиган қиёматда йўқ бўлиб кетиши керак эди.
Ойдамир хўжа, ҳар ҳолда, на қиёматни, на тангрини ўйларди. Ўғузнинг энг осон муносабат кўргани хўжа шу профессор Сўнар Ойдамир эди. Оқ сочли, оқ мўйловли, татар юзли профессор Ойдамир енгил мавзулардан сўз очиб, узоқ суҳбатлаша оларди. Унинг бу қобилияти Ўғузнинг ишини анча енгиллаштирганди.
Ўғуз икки кундан бери Ойшахоним хўжа билан гаплаша олмаганди. У ҳайъатнинг энг ёши улуғларидан бўлган домла Ойша Қиличдан бир оз тортинарди.
Профессор Эрйигит:
–Бу саёҳатда ҳаммадан ҳам кўпроқ Боймирза Ҳайитнинг бўлишини xоҳлардим, — деган эди бир емакда. Кейин у Боймирза Ҳайитни Анқарадаги уйида меҳмон қилганини, биргаликда Комилжон Отаниёзовнинг пластинкасидан қўшиқлар тинглаганликлари ва Ҳайитнинг Ўзбекистон ҳасратини тушунтирганди.
Ўғуз Боймирза Ҳайитнинг мақолаларидан бирини ўқиганди. Фитрат ва Чўлпоннинг ҳам ўша пайтда ўрганганди. Чўлпоннинг “кулган бошқалардир, йиғлаган менман” мисрасини яна бир неча ерда учратганди.
1938 йилнинг қиши Сибирда яна ҳам совуқроқ келди. Уйларнинг деворларидаги оғоч тўнкалар бу қаҳратон ва сургунлар нафасини яхшилаб эмганди. Аслида бу деворлар ҳам тарихни ўз вужудларига ёзган бир матнлар эди. Ўғуз фақат инсон овозини эмас, кўз илғамас бир қимирлаш ҳам йўқ бўлмаяжагини, унинг ҳам ёзилиб абадий қолажагини ўйларди.
Темурнинг Cамарқандини кўриш мумкинмикин?
Темурнинг ҳаракатлари фазога ёзилган бўлса ва уларни биз томоша қилабилсайдик, муҳташам филм кўрган бўлардик…
Улуғбек фазоларни тадқиқ этаркан, у юксакларда одамзотнинг тақдирини ахтарганмиди? Юлдузлар силжишида бу тақдирнинг гизланганини ўйлаганмиди-ки, уларни ипидан-игнасигача текширганди?
Лавҳи маҳфуз балки сўнгсиз фазо бўшлиғи эди ва Шумерлардан буён шу кунгача одамзот кўзларини кўкка тикканди.
Ўғуз дарчадан қаради: зулмат ёришиб, ғира-шира осмон сўнгсиз кўринарди. Шуури ғира-ширалик учида осилиб қолди, кўз қабоқлари тафаккурини оҳиста ўртди…
(Давоми бор)