close
close
Cатира
28 декабр 2025

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасидаги адолатсизлик

close

Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида ҳар ой ажратиладиган рағбатлантириш пуллари очиқчасига адолатсиз ва танлаб тақсимланаётгани ҳақида Элтузга жиддий мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, ушбу ҳолат йиллар давомида тизимли тус олган.

Мурожаат муаллифининг билдиришича, бошқарма бошлиғи Якуб Бабажанов ҳар ой ҳокимият томонидан ажратиладиган рағбатлантириш маблағларини “барча ходимлар 400 фоиздан рағбатлантирилди” деб расмийлаштиради. 

Аммо амалда манзара мутлақо бошқача: ўзига яқин, “ишонган” ходимлар 400 фоиздан (тахминан 18–25 миллион сўм), қолган, раҳбарга ёқмаган ходимлар эса тирикчилик учун зўрға етадиган “чой чақа” билан чекланади.

Бу ҳолатда бошқарма раҳбари кимни алдаяпти — оддий ходимларними ёки юқори раҳбариятни? Ёхуд иккаласини ҳамми?

Мурожаатчи текширув ўтказилса, барча ҳолатлар ҳужжатлар орқали осонгина фош бўлишини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, рағбатлантириш пуллари бўйича ҳужжатларда қасддан сохталаштириш аломатлари мавжуд бўлиб, бу Жиноят кодексининг 228-моддаси билан боғлиқ ҳуқуқий баҳони талаб қилади.

Муаллиф ушбу бошқармада ишлаган даврида кўплаб адолатсизликларга гувоҳ бўлганини, айнан шу сабабли “елкасини чуқур кўрсатиб” иш жойини тарк этганини яширмайди. Унинг айтишича, бу тизимда кадрлар қўнимсизлигининг юқорилиги ҳам айнан шундай муносабатга боғлиқ.

Мурожаатда келтирилган энг оғриқли мисоллардан бири эса вилоятдан келиб ишлаётган аёл ходим тақдири билан боғлиқ. Ушбу ходимга атига 50 фоиз рағбатлантириш пули берилган. Аёлнинг “агар 200 фоиз олсам (тахминан 10 миллион сўм), марҳум ота-онам қабрига қабртош қўймоқчи эдим” деган сўзлари мурожаат муаллифини сукутни бузишга мажбур қилган.

Мурожаат Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов номига йўлланган. 

“Ўзбекистонда вазирликлар ва уларнинг қуйи тузилмаларидаги бундай ҳолатларга чек қўя оладиган, ҳақиқатан мустақил ва мард ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган борми?” дея савол қўяди муаллиф.

Ушбу иддаолар жамоатчилик эътиборида. Масъул идоралардан эса навбатдаги “қуруқ изоҳ” эмас, аниқ текширув ва қонуний чоралар кутилмоқда.

Тағин ўқинг
19 сентябр 2025
Американинг икки шоввоз ватандоши Томас Гаскел Аллен (Thomas Gaskell Allen) ва унинг дўсти Уильям Луис Сахтлебен (William Lewis Sachtleben) ...
25 сентябр 2019
Хоразм вилояти телевидениеси 25 сентябр куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очиловдан иқтибос келтириб, шоир Маҳмуд Ражабнинг айбига ...
13 январ 2024
Бугунги кунда дунёнинг Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бунга табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда. ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ëш гўдаклар ва хотин ...
Блоглар
28 декабр 2025
Попкорнларни олиб Шохрух хонни эшитамиз. Мавзу иштонсиз хотинларни вазирлик қаттиқ назорат қилсинми ëки юмшоқми деган ...
27 декабр 2025
Ўзбекистонда Ёзувчилар уюшмаси кўп йиллар давомида адабий ҳаётни ташкил этувчи асосий институт сифатида фаолият юритиб ...
26 декабр 2025
Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. ...